24.kg нашрининг журналисти Гулмира Маканбай қизи 9-март куни кечда Миллий хавфсизлик давлат қўмитасига «суҳбатга» кириб чиқди. Бу ҳақда нашрдан билдиришди.
Маълумотга кўра, журналист МХДҚга Буда Мунхоев номли Россия фуқароси билан видео суҳбат чиқаргандан кейин чақирилган. Мунхоев Бурятиянинг мустақиллиги, она тили ва Қирғизистондан олган таассуротлари ҳақида айтиб берган.
«Интервьюда респондент Россиядаги ҳозирги воқеалардан кейин кўплаган ватандошлари Буриятия мустақиллигини орзу қилаётганини айтган. Шунингдек, суҳбатдан МХДҚнинг икки ходими материалдан шикоят қилиб Россиянинг бошқа фуқароси мурожаат қилганини айтишди. Улар видеосюжет келажакда икки давлат муносабатларига салбий таъсир қилиши мумкинлигини айтиб, келажакда бундай мавзуни ёритишда эҳтиёт бўлишни таклиф қилишди. Уларнинг ишини тушуняпман, бироқ хавфсизлик органи ходимларининг таклифини ОАВга нисбатан цензура деб баҳолайман», — деди журналист.
Унинг айтишича, МХДҚнинг ходимлари журналист билан қонун доирасида, адвокат иштирокида суҳбатлашган. Журналист тушунтириш хати ёзиб берган. Суҳбат умумий бир соат давом этган.
24.kg’дан билдиришларича, журналистга имзоси, муҳри ва чақирувнинг мақсади кўрсатилмаган чақирув қоғоз юборилган.
Бунгача Гулмира Маканбай қизи каби 24.kg’нинг бошқа ходимлари ҳам МХДҚга суҳбатга кирган. Февралнинг бошида МХДҚ 24.kg маълумот агентлигининг етакчиси Асел Оторбаевани сўроқ қилган. У сўроққа нашр сайтидаги бир материал бўйича қўзғалган жиноий иш сабаб чақирилганини айтган.
Бироқ Оторбаева «терговга маълумотнинг ўзи эмас, ижтимоий тармоқларнинг бирини тагидаги изоҳ бошқача таъсир қилди» деб таъкидлаган. МХДҚ сўроқ бўйича изоҳ бермаган.