Грузия оммавий намойишлардан сўнг хорижий агентлар ҳақидаги қонун лойиҳасини қайтариб олди

152

Грузия парламентидан «Чет эл таъсирининг шаффофлиги ҳақидаги» қонун лойиҳаси ортга қайтарилди. Бу ҳақда «Грузин орзуси» партияси, «Халқ кучи» жамоат ҳаракати ва парламент кўпчилигининг биргаликдаги маълумотида айтилди. Унда депутатлар «қонун лойиҳаси жамоатчиликда қарши фикрларни туғдиргани» сезилгани таъкидланади.

«Биз қабул қилинган қонун лойиҳаси жамиятда фикр бўлинишига сабаб бўлди. «Ёлғон машинаси» қонун лойиҳасини негатив ҳолатда кўрсатишга ва аҳолининг муайян қисмининг фикрини чалғитишга улгурди. Қонун лойиҳаси ёлғондан «Россия қонуни» сифатида тақдим этилди, унинг биринчи ўқишда қабул қилиниши эса жамиятнинг бир қисми ўртасида Европа курсидан ортга чекиниш сифатида тақдим этилди», дейилади расмий баёнотда.

Шундай бўлса ҳам, улар кўтариб чиққан ташаббусидан тўлиқ бош тортиш нияти йўқ. Қонун лойиҳасининг муаллифлари халқ билан учрашиб, «нима учун қонун лойиҳаси қабул қилинганини» тушунтириб беришга ҳаракат қилишади.

«Исёнлар босилгандан кейин қонун лойиҳаси нима учун қабул қилинганини ва нима учун бизнинг давлатда чет эл таъсирининг шаффофлигини таъминлаш муҳимлигини жамоатчиликка яхшилаб тушунтириб берамиз. Бунинг учун биз халқ билан учрашувларни бошлаб, ишнинг ҳар бир детали бўйича ҳақиқатни жамоатчиликка етказамиз», — дейишда улар, Грузия «Европа томон ҳаракатини муносиб давом эттиради» деб қўшимча қилишди.

«Грузин демократиясининг қора куни»

7-мартда грузиялик депутатлар Россиянинг чет эллик агент қонунинг кўчирмаси деб аталган «Чет эл таъсирининг шаффофлиги ҳақидаги» қонунни биринчи ўқишда қабул қилишган. Қонун лойиҳасига кўра, нотижорий даромаднинг 20%дан ошиғини чет ўлкадан олган барча медиалар билан нодавлат ташкилотлар чет ўлка таъсири бор агентларнинг реестрига рўйхатга олиниши керак.

Бу кўплаган нодавлат ташкилотлар, жумладан ўлкадаги ғарбдан грант олганларнинг барчасига хавф туғдиради. Буларга масалан, чет ўлкада билим олишга стипендия олганлар ёки қишлоқ хўжалиги техникасини молиялаш бўйича танловда ғолиб бўлганларга тегишли бўлади. Бошқача айтганда, агар қонун лойиҳаси қабул қилинса, унда сиёсатдан узоқ одамлар ҳам ўзларини чет эллик агент деб аташига тўғри келади.

Қонунни қабул қилишга қарши айтилган асосий аргументларнинг бири бу ҳозирда Грузияда бор нодавлат ташкилотларнинг бюджети бусиз ҳам очиқ — молия вазирлигида ўлкада НПО деб рўйхатдан ўтганларнинг даромади ва уларнинг барча манбаси ҳақидаги ҳисоботлари бор.

Қонуннинг оппонентлари лойиҳа қабул қилинса нодавлат ташкилотларнинг қораланишига йўл беради деб ҳисоблашади. Дастлаб чет эллик агент деган номни олиб юришга мажбурлаб, кейин босим ўтказишнинг бошқа механизмларидан фойдаланади дейишади улар.

7-мартдаги овоз бериш оммавий норозиликка сабаб бўлди. Тбилиси кўчаларига парламентнинг қарорига норози бўлган минглаган одамлар чиқиб, митинг 8-март куни ҳам давом этди. Ўша куни кеч шаҳар марказида ҳукуматнинг баҳсли қонун лойиҳасини қабул қилиш ниятига норози бўлган мухолифатнинг минглаган тарафдорлари йиғилди. Акция иштирокчилари парламентдан биринчи ўқишда қабул қилган ҳужжатни ортга қайтаришни ва шу куни қўлга олинган намойишчиларни озод қилишни талаб қилишди.

Митингга чиққанларнинг бир қисми парламент биносининг тўсиғини бузишга ҳаракат қилишган. Полиция кўздан ёш оқизувчи газ ва сувдан фойдаланиб, митингчиларни парламентдан ва майдондан узоқлаштирган. Бироқ бир қанча вақт ўтгандан кейин одамлар яна бино томон ҳаракат қилиб, спецназ яна норози бўлганларни қувиб, қўлга ола бошлаган.

7-мартда норози бўлганларни ўлка президенти Салом Зурабишвили қўллаган: у қонун лойиҳасини қўллаган депутатлар конституцияни бузганини билдириб, агар қонун лойиҳаси унинг иш столига келса, вето қўйишни ваъда қилган.

Бироқ парламентарийлар бундан кейин ҳам президентнинг ветосини енгиб, қонунни қабул қилиши мумкин, бундай механизмлар Грузия конституциясида қаралган.

Грузия ИИВнинг расмий маълумоти бўйича, тўқнашувнинг биринчи кунида 66 одам, 8-мартда яна 10 одам қўлга олинган, бир неча гумондор қидирилмоқда.

Митингчилар билан бўлган тўқнашувда 50га яқин полиция жабрланган. Жабрланган намойишчиларнинг аниқ сонини Грузиянинг ИИВи айтмаган.