МХДҚ раиси Қамчибек Ташиевнинг ўғли Тай-Мурас Ташиев Жалолободда «Қаҳрамон оналарни тақдирлаш» байрам тадбирини ўтказди. Бу ҳақда Ташиев қўл остидаги «Регион ТВ» раҳбари Откурбек Рахманов фейсбукдаги саҳифасида маълум қилди.
Маълумотларга кўра, 8-март Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан ташкил этилган тантанага вилоятлардан 600 нафарга яқин аёллар ташриф буюрган. Тадбирда Ташиевнинг ўзи, Жогорку Кенешнинг айрим депутатлари ва маҳаллий ҳокимият вакиллари иштирок этган.
Қаҳрамон оналарга таомлар берилди, юлдузлар ижросидаги куй-қўшиқлар янграб, тилаклар билдирилган.
«Тай-Мурас Ташиев отаси каби бу тантанани ҳар йили уюштириб, онажонларга ҳурмат кўсатиш анъанасини давом эттиришини айтиб, онахонларни табриклади», — деб билдирди Откурбек Рахманов.
Ташиев ҳам ушбу тадбирни ўтган йилнинг 8- март куни иккита ресторанда 1000га яқин қаҳрамонлар оналар иштирокида ўтказган эди. Кейин эса келаси йилдан ўғиллари тадбирни ўтказишини айтган.