Бишкекда аёллар ҳуқуқлари учун ўтказилган маршда ЛГБТ белгилари билан юрган шахс қўлга олинди

194

Милиция 8-мартда Бишкекда аёллар ҳуқуқи учун ўтказилган маршда ЛГТБ рамзлари билан юрган эркакни қўлга олди. У нима сабабдан қўлга олингани номаълум.

Бундан ташқари, «Клооп»нинг маршни ёритиб келаётган мухбирлари милиция украинча плакатлар ва ЛГБТ рамзи билан юрган фуқароларни танлаб келиб учрашаётганини айтишмоқда.

Ҳар йили ўтувчи марш спорт саройининг олдидан бошланди. Маршнинг иштирокчилари эксплуатациядан, ҳукуматнинг зўравонлигидан озод қилиш, сўз эркинлигини таъминлаш ҳамда зўравонликни тўхтатиш чақириқлари билан чиқишди.