Омбудсмен: 13 ёшли қизга тажовус қилишда гумонланган шахс озодликда юрганига икки йилдан ошди

134

13 ёшли қизни зўрлашда гумонланган одам озодликда юрганига икки йилдан ошди. Бу ҳақда Омбудсмен институтидан билдиришди.

Омбудсмен Атир Абдрахматова Бишкек шаҳрининг Биринчи май туман прокуратурасидан ишни олиб бораётган туман ИИБнинг терговчисини ҳаракатига баҳо беришни талаб қилди.

«Бунга қадар Омбудсмен институтига қизнинг бобоси — Аламудун туманинг яшовчиси мурожаат қилган. Ариза берувчи билдиришича, 2021-йили августда Алтинбек номли йигит TikTok ижтимоий тармоғига видео оламиз деб набирасини алдаб, бош прокуратуранинг аввалги биносига эрчитиб борган ва бир неча марта зўрлаган, натижада қиз ҳомиладор бўлиб, 2022-йили ўғилли бўлган», — дейилади маълумотда.

Қизнинг бобоси пойтахтнинг Биринчи май туман ички ишлар бошқармасига ариза бериб, шу асосида «Зўрлаш» моддаси билан жиноий иш қўзғалган.

Бироқ Омбудсмен институтининг маълумотига кўра, терговчи 2022-йили боланинг отасини аниқлаш учун ДНК таҳлили ўтказиш зарурлигини сабаб қилиб ишни кўриб чиқишни вақтинча тўхтатган. Шу ўринда ДНК тест бола бир ёшга тўладиган вақтга белгиланган.

«Шунга қарамай терговчи асоссиз 600 долларга баҳоланган ДНК тестни Қозоғистонда ўтказишни талаб қилган. Таъкидлаб ўтсак, боланинг отаси кимлигини, шунингдек эрта ҳомиладорлик вақтида ҳам аниқлайдиган замонавий усуллар бор», — деб қўшимча қилишди Омбудсмени институтидан.

Жабрланувчининг бобоси Болот Манясов 2022-йилнинг сентябрида ҳукуматдан адолатли тергов ўтказишни сўраб мурожаат қилган. Унинг айтишича, набираси сўроқда TikTok-блогер билан танишиб, уни 2021-йилнинг кузида биргаликда видео олиш учун Бишкекка чақирган.

Қизнинг ҳуқуқини ҳимоя қилаётган юрист Нурлан Токталиев матбуот йиғинида блогер ўсмир ҳомиладор бўлиб қолгунча мажбурлаб юрганини айтган. Юристнинг айтишича, блогер қизни биринчи марта «Ала-Тоо» кинотеатри яқинида зўрлаган, бу ишини қўрқитиш билан давом эттирган.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022-йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғатилган. ИИВ бошчиси Улан Ниязбеков ҳам болаларга нисбатан зўравонликнинг сони йилдан йилга ортаётганини айтган.