Ташиев охирги икки йилда мамлакатнинг мудофаасига 1 млрд доллар сарфланганини билдирди

178

Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси бошчиси Камчибек Ташиев ҳукумат сўнгги икки йилда ўлканинг мудофа салоҳиятини оширишга 1 млрд доллар сарфлаганини билдирди. Бу пулга ҳарбий техника, ўқ-дори ва қурол-яроқ сотиб олинган.

«Бу бизнинг қуролли кучларга олинаётган ҳарбий техникалар, ўқ-дори. Қурол-яроқ. Биз олдингиздай эмасмиз. Ҳозир бошқа давлатлардан кам бўлмайдиган, бошқаларда йўқ қўрол-яроқларга эга бўляпмиз. Мана яна оляпмиз. Асосийси — биз урушга тайёрланмадик, биз ҳимояга тайёрланяпмиз. Давлатимиз хўр бўлмасин деяпмиз. Халқимизнинг бир метр ерини ҳам биров босиб ололмайди ва бунга йўл қўймаймиз деган мақсадда қиляпмиз», — деди Ташиев.

Қирғизистон 2022-йилнинг сентябрида Тожикистон билан бўлган чегара жанжалидан кейин фаол турда ҳарбий техникаларни сотиб ола бошлаган. Бироқ ҳукумат ўлканинг мудофа салоҳиятини мустаҳкамлашга қанча ҳаражат кетаётганини айтиб келади.

Қирғизистон Боткеннинг «ҳавосини ёпиш» учун Беларусдан «Печора-2 БМ» мобил зенитик-ракета комплексини сотиб олиб келгани маълум. Шунингдек, ўлка Туркиянинг учувчисиз «Байрактар ТВ2», «Байрактар Акынжы» ва «Аксүнгүр» аппаратларини сотиб олган.

Чегара ҳудудидаги катта қуролли можарода, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълумотига кўра, 63 қирғизистонлик ҳалок бўлиб, яна 206 одам яраланган.

Тожик ТИВнинг маълумоти бўйича, улар томондан 41 тожик фуқароси вафот этиб, 20дан ортиқ одам жабрлоанган. «Озоди» радиоси («Азаттык»нинг тожик хизмати) ўз манбаларига таяниб, вафот этган 83 кишининг рўйхатини тузган.

Икки томон ҳам можарода бир-бирини айблашмоқда.