Президент Чуй вилоятидаги вакилини ҳамда Сўқулуқ туманининг ҳокимини хизматдан олишни топширди

225
Сурат: Президентнинг матбуот хизмати

Садир Жапаров «Ер ҳуқуқий муносабатларни изга солиш ҳақидаги» қонуннинг ижроси бўйича ишчи йиғин ўтказиб, Чуй вилоятидаги мухтор вакили Нурил Алимбаевни ва Сўқулуқ тумани ҳокими Курбанбек Айтибаевни ишдан бўшатишни топширди. Бу ҳақда 6- мартда президентнинг матбуот котиби Эрбол Султанбаев билдирди.

Маълумотда йил сарҳисоби, ноқонуний қурилган ерларни қонунийлаштириш бўйича қонунни бажаришда Алимбаев бошқарган Чуй вилоятида иш «қониқарли эмас, салбий кўринишлар бўлган» деб топилган.

«Қабул қилинган қонунга қарамай, президентнинг Чуй вилоятида вакили Нурил Алимбаев ва Сўқулуқ тумани ҳокими Курбанбек Айтибаев буни амалга ошириш бўйича етарлича ҳаракат қилмаган. Йил давомида Сўқулуқ тумани бўйича атиги 341 «қизил китоб» берилган», — деб таъкидлади президентнинг матбуот котиби Султанбаев.

Ишчи йиғин давомида Жапаров бунгача Аламудун туманида ер амнистияси номи остида, ҳеч нарса қурилмаган ҳайдов ерлари трансформацияланиб кетгани сабаб ҳоким Бактибек Анаркулов ишдан бўшатилганини айтди.

Шунингдек, у ўлканинг бошқа ҳудудларида, асосан Чуй ва Ўш вилоятларида ер амнистиясини бажарилишини текширишни ва «ер амнистиясини олиб бориш тартиби ҳақидаги қонунни тасдиқлаш ҳақидаги» қарорнинг 27-пунктини бекор қилиш масаласини кўриб чиқишни топширди.

Мазкур пунктда ерга «қизил китоб» олишда ер эгасининг рухсати албатта бўлиши керак деб таъкидланган. Ўз навбатида бу мулкни қонунийлаштириш жараёни қийинлашади.

Бунгача Бишкек шаҳридаги Ак-Ордо участкасининг турғуни Марал Шаболотованинг уйи қўшниси ёзган ариза асосида 1- март куни кечда буздирилиб, тўрт боласи билан кўчада қолган. Бефарқ бўлмаган одамлар вақтинча яшаш учун бўз уй тиклаб беришган.

5- мартда президент Садир Жапаров Ак-Ордо участкасида уйи буздирилиб, тўрт боласи билан кўчада қолган аёлдан хабар олгани бориб, унга Бишкекдан квартира беришни ваъда қилган.