«ЭлТР» канали «ПолитКлиника»нинг устидан яна шикоят қилди

242

«ЭлТР» давлат телеканали «ПолитКлиника» нашрининг устидан яна ариза ёзди. Бу ҳақда «Клооп»га нашрнинг бош муҳаррири Дилбар Алимова билдирди. Унинг айтишича, давлат канали Бишкекнинг Биринчи май туман судига ариза ёзган.

Kaktus.media нашрига берган интервьюсида Алимова бунгача Свердлов туман суди телеканалнинг вакиллари давлат пошлинани тўламагани учун аризасини бекор қилганини қўшимча қилди.

Ўз навбатида «ЭлТР»нинг бош директори Эрлан Догдурбеков суд телеканалнинг аризасини қабул қилганини, улар талабидан бош тортмаслигини билдирди. Бунгача «ЭлТР» «Политклиника»дан материалларидан бирини ўчириб, каналга 10 млн сом товон тўлашни талаб қилган.

«ПолитКлиника» vs ЭлТР: Нима бўлди?

«ЭлТР» олдин ҳам судга мурожаат қилиб, маънавий зарар сифатида «ПолитКлиника»дан умумий 10 млн сом — таҳририятнинг ўзидан 7 млн сом, журналист Тинистан Асипбекдан 3 млн сом ундириб беришни талаб қилган. Бунга телеканалнинг «Садир Жапаров энергетика тармоғига сиртдан қарз олмаган» деган сюжетини «ПолитКлиника» нашри инкор қилгани сабаб бўлган.

«ЭлТР» ўз навбатида махсус репортаж тайёрлаб, «ПолитКлиника»ни ва нашр етакчиси Дилбар Алимовани ёлғон маълумот тарқатликда айблаган.

ЭлТРнинг бу сюжетини президент администрациянинг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков Фейсбук саҳифасида бўлишган. У «ПолитКлиника» медиасини «аниқланмаган ёлғон маълумот тарқатди» деб айблаган. У президент администрацияси «ПолитКлиника»нинг материалини манипуляция, ҳақиқатга тўғри келмаган ёлғон, ўз ишига масъулиятсиз муносабатда бўлиш ва мақсадли қоралаш деб ҳисоблашини билдирган.

Бу айбловларга «ПолитКлиника» видеоматериалдаги маълумотлар очиқ манбалардан олинган ва ўз ҳақиқатини судда исботлашга тайёрлигини билдирган.

Судга мурожаат қилгунча «ЭлТР» фейклар ҳақидаги қонундан фойдаланиш мақсадида «ПолитКлиника» устидан Маданият вазирлигига ариза билан мурожаат қилган. Муассаса «ЭлТР»нинг аризасини рад этган. Сабаби ариза ёзишга сабаб бўлган материалдаги маълумотлар очиқ манбалардан олинган деб ҳисоблаган. Вазирлик давлат телеканалига судга мурожаат қилишни таклиф қилган.