Ақилбек Жапаров: Зарур бўлса НКМни бозорларда амалга киргизмай туриш имкониятини кўриб чиқамиз

237

Вазирлар маҳкамасининг етакчиси Ақилбек Жапаров «Ала-Тоо 24» телеканалига интервью берди. У журналистларга олиб борилаётган солиқ сиёсати ҳақида, жумладан товарларнинг нархи нима сабабдан ошаётгани бўйича айтиб берди.

Жапаров назорат-касса машиналарнинг (НКМ) киритилишга қарши яқинда бўлган митинг борасида ҳам изоҳ берди, митингда унинг истеъфоси талаб қилинган эди.

«[Митингга] бизнинг бозорларда ишлаган фуқароларимиз чиққан экан. Бозорларда ўтган йили НКМларни 1-апрелгача [қўлланмасликни] узайтириб берамиз. […] Керак бўлса, уни кейин ҳам жилдиришга имкониятларни кўриб чиқамиз. Бироқ бир йил ичида нима ишлар қилинганини ҳам бориб кўришим керак. Бунгача бозорларнинг эгалари, тадбиркорлар билан суҳбатлашганмиз. Сизлар шу товарларни кимдан оляпсизлар, ундан бошқа сизлардан ҳеч нарса сўрамаймиз деяпмиз. Бизга катта товар олиб келган 400га яқин йирик компания бор. Кейин ўшалар кимга сотиб юборди десанг, олдин 1,5-2 млрд сомни патентга бериб юбордик деб елка қисишарди. Шундай қилиб 72 млрд сомни компаниялар патентга ўтказиб қўярди. Кейин солиқ олмай қолган. Ҳозир эса электрон ҳисоб фактураси билан виртуал омборни кўрсатиб қўйинглар деяпмиз», — деди Жапаров.

Ақилбек Жапаровнинг айтишича, фискал сиёсат тўғри олиб борилиб, тадибркорларни солиқчилар, ҳуқуқни ҳимоя қилиш органлари ва бошқа амалдорлар «истамагани сабаб» бюджетга тушган маблағ кўпайди.

Вазирлар маҳкамасининг раиси нархлар нимага ўсаётганини тушунтириш учун схема чизиб, товарнинг нархи қандай тузилишини ҳам кўрсатиб берди.

«Транспорт солиқлари кўпайди, сабаби бензин ўзи қимматлаяпти, 67%- 80%гача товарни чет давлатидан олиб келяпмиз.  Валютанинг нархи ўзгарганда, шунда ҳам кўтарилади, маошлар кўпайса унда ҳам… Агар тадбиркор ўзининг даромадига 5-10% эмас, 20% қўшса, шунда кўтарилади. Бу солиқ унинг қирқнинг ёки ўттизнинг бири бўлиши мумкин. Солиқ ҳам нархга катта таъсир қилмайди», — деди вазирлар маҳкамаси раиси.

Бунгача ҳукумат тадбиркорлар НКМдан фойдаланса товар айланишини яширин қисми очиққа чиқади деб билдирган. Жапаровнинг айтишича, охирги 20-30 йилда Қирғизистон муддати ўтган товарларни олиб келиб, уларни арзон сотган давлатга айланган.

«[Товарларни] туни билан чегарадан олиб ўтиб, [уларни] ҳеч қандай сертивикатлари йўқ. Ҳозир шунинг барини ўрни-ўрнига қўйяпмиз. Нимага саратон касаллиги кўпаймоқда? Болаларнинг бари гипертоник бўляпти, нимага қандли деабет кўпайди? Бунинг барчаси озиқ-овқатдан. Ҳозир шуни тартибга солайлик деяпмиз. Сен сифатсиз товарни қаердан олдин, билишимиз керак. Балки озиқ-овқатдан заҳарланиб ёки бетоб бўлиб қолсачи. Тартиб бўлмагунча иқтисод ҳам ўсмайди», — деб тушунтирди у.

НКМ, митинглар ва Вазирлар маҳкамасининг нияти

Қирғизистонда 2021-йилнинг декабрь ойидан тадбиркорлар НКМ ўрнатишга қарши тез-тез митинглар ўтказилади.

Бари президент Садир Жапаров 2021-йилнинг декабрь ойидаги фармонидан кейин бошланган. Фармонда бир йиллик товар айланиши 8 млн сомдан ошмаган тадбиркорлар солиқдан озод қилиниб, бироқ НКМ аппаратларидан фойдаланшга мажбур.

Шунингдек, тадбиркорлар ЭТТК бўйича ҳам норозиликларини билдиришди.

ЭТТК — бу товар ҳақидаги, юборувчи, олувчи ва транспорт воситаси ҳақидаги маълумот бўлган ҳукумат томонидан тасдиқланган электрон ҳужжат. 2023-йилнинг 1-январидан бошлаб ЭТТКни товар айлантирган тадбиркорликнинг барча субъектлари фойдаланиши керак.

Бироқ айрим тадбиркор бу тизимдан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келиб, тизим қулай эмаслигидан шикоят қилишган. Агроенгилсаноат комплекси ассоциацияси бу янги қоида озиқ-овқатнинг нархини қимматлашига олиб келиши мумкин деб билдирди. ЭТТК нарҳларни ўсишига олиб келганини депутат Нуржигит Кадирбеков ҳам айтган эди.

Бундан ташқари, Бухгалтерлар ассоциациясидан ЭТТК бухгалтерларнинг оммавий турда ишдан кетишига сабаб бўлганини айтишган. Ассоциация вакили Эля Аралбаеванинг айтишича, ЭТТК бухгалтериянинг ишини қийинлаштиради ва йирик компаниялар буни тўлдириш билан шуғулланувчи бухгалтер-операторларни ёллашади.

Январнинг охирида Халқаро тадбиркорлар кенгашининг етакчиси Аскар Сидиков ЭТТКни киритишдан бош тортиб ёки камида келаси йилга жилдириш кераклигини айтган.

Февралнинг охирида солиқ хизмати 2023-йили тадбиркорларда муаммолар бўлгани учун ЭТТКдан фойдаланмаган тадбиркорларга жарима солинмаслигини билдирган.