Фирибгарлик учун судланиб, эмизикли боласи билан қамоқда ўтирган аёл озод этилди

222

Фирибгарлик учун олти йилга судланиб, ёш боласи билан қамоқда ўтирган аёл озодликка чиқди. Аёлни қамоққа олиш бўйича олдин чиққан ҳукм бола 14 ёшга тўлгунча бажарилмайди. Бу ҳақда 3-мартда адвокат Замир Жоошев билдирди.

«Ҳукмни Бишкек шаҳар суди қабул қилди. Бола 14 ёшга тўлгандан кейин қонунга мувофиқ, аёлни озодликдан маҳрум қилиш туридаги жазоси бошқа енгилроқ турга ўзгартирилади ёки буни бажаришдан умуман бўшатилади» — деди у.

Шунингдек, адвокат бундай қарор чиқаргани учун ҳамкасбларига миннатдорчилик билдирди.

28-февралда Жоошев фейсбук саҳифасига суд залидаги темир тўр ортида ёш боласи билан ўтирган аёлнинг суратини эълон қилган.

У 35 ёшли Аида Исакова экани айтилган. У «Дордой» бозорида ишлаб юриб яна бир аёлдан йиллиги 144% устама билан қарз олгани маълум қилинган. Бироқ қарзини тўлиқ тўлай олмай ҳомиладор бўлишига қарамай, ТИЗОга тушган.

2022-йилнинг декабрида Бишкекнинг Свердлов туман суди уни 6 йилга озодликдан маҳрум қилган. Бироқ адвокатлар суднинг қарори устидан Бишкек шаҳар судига шикоят қилган.

«Бу ноқонуний, сабаби судья Акилбек Адимов жазо муддатини суриб, боласи 14 ёшга тўлмагунча қамоққа олмаслиги керак эди», — деб айтган Жоошев 2-февралда шаҳар судидаги мажлисдан кейин.

Унинг айтишича, аёл 15-февралда туғруқхонада назорат остида кўз ёриб, кейин яна ТИЗОга етказилган. Уни яна олти нафар ёш боласи бор.

Бу бўйича Жогорку Кенеш депутати 1-мартда Тазабек Икрамов парламентда Аида Исаковага раҳм қилиб, ёрдам беришни таклиф қилган.