Ўшда йирик миқдордаги ўғирликда гумонланиб ўспиримлар қўлга олинди. Бу ҳақда 3-мартда Ўш шаҳар ИИБдан билдиришди.
Милициянинг маълумотига кўра, жиноят 22-январда Масалиев кўчасидаги халқ кўп борган кафеларнинг бирида бўлган. Гумонланувчилар кечаси дераза орқали кириб, 5 млн сомдан ортиқ пулни ўғирлаб кетишган.
Гумонланувчи қатори 2008-йили туғилган икки ўспирим қўлга олинди — улардан бири аввал ҳам 3 марта жиноий жавобгарликка тортилган.
Милициядан гумонланувчилар пулни беркитган жойидан топиб беришганини, аммо унинг 480 минг сомини ишлатиб қўйишганини айтишди.
Ҳозирда мазкур факт бўйича жиноий иш қўзғалиб, тергов олиб борилмоқда.