Депутатнинг айтишича, Боткендаги уйларни қурган ишчилар маош ололмаяпти

166

Жогорку Кенеш депутати Сеидбек Атамбаев Баткендаги қуролли можарода вайрон бўлган қишлоқларни қайта тиклаш ишларини бажарган айрим ишчилар маошини ололмаётганини айтди. Бу масалани у парламентнинг 2-мартдаги йиғинида кўтарди.

«Менга фуқаролар мурожаат қилишяпти. 2022-йили октябрь, декабрь, ноябрь ойларида Боткендаги Оқ-сой қишлоғида бузилган уйларни қайта қуришда ишлаган болалар бугунги кунгача маошларини ололмаяпти. Менда аризалари ҳам бор, шуни суриштириб беринглар», — деди у.

Ҳозирда тегишли идоралар бу бўйича изоҳ бермади.

Чегарадаги қуролли можаро

Ўтган йилнинг сентябридаги қирғиз-тожик чегарасидаги қуролли можарода Қирғизистоннинг 63 фуқароси қурбон бўлиб, 200дан ортиқ одам жароҳатланган. 140 минга яқин одам уйларини ташлаб кетишга мажбур бўлиб, юзлаган оила бошпанасиз қолган.

Қирғиз ҳукумати яшовчиларга уйларини совуқ тушгунча битириб беришни ваъда қилгани билан вақтида бажарилмаган. Янги йилда ҳам қариндошлариникида ёки квартираларда яшаб, уйининг қурилишини битишини кутаётган боткенликларнинг сони кўп бўлди. Улар қурилиш ишларини тезлаштиришни ва чегара муаммосини ҳал қилишни талаб қилишган.

24-февралга кўра жанжалда 332 уй янги қурилиб, фойдаланишга топширилди. Қолган 86 уйнинг қурилиши мартнинг охирида битиши айтилди.

Қуролли можарода Қирғизистонга келтирилган моддий зарарнинг умумий суммаси 3 млрд 130 млн сом деб баҳоланган.