Қозоғистоннинг Олмаота вилоят махсус прокуратурасида қирғизистонлик мусиқачи Викрам Рузахуновнинг иши бўйича текширув иши ўтди. Бу ҳақда мусиқачи 3-мартда Фейсбук саҳифасига ёзди.
Унинг айтишича, адвокати Бакитбек Автандил, «Бир дунё Қирғизистон» ва Қозоғистоннинг «Кадир Касиет» ҳуқуқни муҳофаза қилиш ташкилотининг вакиллари билан бирга беш томдан иборат жиноят ишининг материаллари билан танишди.
Рузахунов амбулатор суд-психология-психиатрия экспертизасининг хулосасини олганини, қозоғистонлик мутахассислар унинг соғлигига оғир зарар келтиришганини аниқлашганини билдирди.
Шунингдек, гумондор полиция ходимлари билан юзма-юз тўқнашув бўлганини, давлат каналлари орқали тарқалган видео Қозоғистон ИИВдаги манбаларга тегишли экани аниқланганини қўшимча қилди.
«Аниқланмаган маълумотни халқ олдига чиқиб инкор қилиш ва кечирим сўраш бўйича берган саволимга “Агар раҳбариятдан топшириқ берилса, бажаришга тайёрмиз” деган жавоб олдим», — деди у.
Рузахунов уни Таргап қишлоғидаги бекатдан ушлаб кетган одамлар бунгача аниқланиб, сўроқ қилинганини, бу сафар улар билан учрашув уюштирилиши керак деб режалаштирилганини айтди.
«Прокурорнинг ёрдамчиси янги “Қозоғистон хавфсизлик хизмати улар ҳақидаги маълумотни махфий деб яшириб қўйганини, бироқ улар ҳақиқатдан ҳам ўшалар эканини билиш учун очиқлаши керак деб” билдирув олганини маълум қилди. Яна бир бошқа йўли бор — менинг ишимни яширин қилиб қўйиш… Унда менинг адвокатларим учун маълумот олиш қийин бўалди», — деди у.
Рузахуновнинг қўлга олиниши
Қозоғистондаги январь воқеалари вақтида қўлга олинган Викрам Рузахунов.
Викрам Рузахунов ўтган йили ҚОзоғистонда бўлган Январь воқеаларида қўлга олиниб, қийноққа солинган. Мусиқачи қовурғалари синдирилганини, видеога ёздирилган сўзларни куч билан ёдлатишганини айтган.
Рузахуновни қийноққа солиш иши бўйча жиноят иши ўтган йилнинг 10-февралида қўзғалган. 2022-йилнинг декабрида қирғизистонлик жазмен Викрам Рузахуновни қийноққа олингани бўйича жиноиш ишни текшириш экспертизаси тайинлангани сабаб вақтинча тўхтатилган эди.
Мусиқачининг ўзи журналистларга 2022-йилнинг сентябрь ойида адвокати билан бирга Қозоғистонга бориб, тергов ишларига қатнашиб, уни қийнаш ва ноқонуний қўлга олишда қатнашган полиция ходимларини таниганини айтиб берган.