«Караван» савдо марказини реконструкциялаш вақтида кўп қаватли уйнинг тўсиғи қулади

159

Бишкекда 2-март куни оқшом Сидиков кўчасидаги, ёнига «Караван» савдо марказига қўшимча 10 қаватли қурилиш қилинаётган №131 кўп қаватли уйнинг тўсиғи қулаб тушди. Бунга қадар турғунлар қурилиш меъёрларга мос келмаётагини айтиб, президентдан қонунийлигини текшириб беришни сўрашган эди.

Яшовчиларнинг айтишича, ҳовлидаги тўсиқ қулаганда кўп қаватли уй ҳам силкинган. «Уйнинг ташқи томонида ёриқлар пайдо бўлган. Уйимизга киришдан қўрқяпмиз. Балки бизнинг уй ҳам сонияда қулаб кетсачи», — дейди 24.kg агентлигига яшовчиларнинг бири.

Ҳозирча бу воқеа бўйича тегишли муассасаларга маълумот беришмаган. «Клооп» ҳам давлат қурилиши билан боғлана олмади.

«Караван» савдо марказини реконструкция қилиш иши 2021-йили бошланган. Лойиҳа бўйича ҳозирги савдо комплексига тўрт қават қўшилиб, яна офис бўладиган 10 қаватли бино қуриш режалаштирилган.

Қурилиш ишлари турар-жойнинг деярлик остида бормоқда. Сурат: 24.kg.

«Караван»га қўшимча қурилиш турар-жойга деярлик яқин жойда бормоқда. Бунгача қурилиш бўлаётган жойга котлован учун қазилган ердаги №131 уйнинг пойдеворининг бир қисми очилиб қолгани жамоатчиликда резонанс яратган.

Сидиков кўчасидаги №131 уйнинг пойдеворини бир қисми очилиб қолган. Сурат: Kaktus.media.

Бу воқеадан кейин Давлат қурилишдан комиссия юборилганини, котлованни қазиш ишлари тўхтатилганини билдирган. Турар-жой пойдеворини мустаҳкамлаш ишларини бошлаш топшириғи берилган. Қолаверса, комиссия талаблар бажарилмагани бўйича акт тузган.

2021-йилнинг декабрида эса, Давлат қурилиш «Караван» савдо марказига уланган қурилиш ишлари ноқонуний бораётганини билдириб, керак бўлса Бишкекнинг Биринчи май туман прокуратурасига мурожаат қилган. Бироқ мурожаатга прокуратура қандай реакция қилгани номаълум. Шунга қарамай қурилиш ишлари давом эттирилган.

Февралнинг охирида №131 уйнинг яшовчилари президент Садир Жапаровга мурожаат қилиб, «13 қаватли савдо марказини қурилишига берилган рухсат ҳужжатларини қонунийлигини ва тўғри эканини текшириб, бунга алоқадор амалдорларнинг барчасини қонун бўйича жазолашни сўрашган».

Кейин бу уйнинг яшовчилари билан мэр Эмилбек Абдикадиров ҳам учрашган. У комиссияга қўшимча қурилиш бўлишига рухсат берган ҳужжатларни текшириб, уйни сейсмологик экспертизадан ўтказишни топширган.

«Караван» савдо маркази бошида Бишкекнинг собиқ мэри Нариман Тулеевга тегишли бўлган. Бироқ кейин Тулеевга очилган жиноий ишлар сабаб бир қанча вақт бинога «Мулк» давлат ишхонаси эгалик қилган. 2021-йили уч инстанцияда ҳам Тулеевга қўйилган айблов ҳукмлари бекор қилинган. 2023-йилнинг январида «Караван» яна тўлиқ Тулеевга ўтгани маълум бўлган.