Жалолобод вилоятининг Сузоқ туманига қарашли Сафаровка қишлоғида 8-синфнинг ўқувчиси калтакланиш натижаси вафот этди. Бу ҳақда 2 мартда «Клооп»га вилоят ички ишлар бошқармаси билдирди.
Милициянинг маълумотига кўра, Сузоқ туман ИИБга 1 март соат 16:30 атрофида маҳаллий турғун қўнғироқ қилиб, Сафаровка қишлоғида жойлашган Жоомарт Боконбаев мактабида ўқийдиган 15 ёшли укасини узоқ таниш бўлган болалар уриб, қочиб кетишганини айтган. Бола ҳудудий шифохонага етказилган, лекин ҳушига келмай вафот этган.
Тергов давомида шу мактабнинг 10-синфининг 4 ўқувчиси, 9-синфнинг 4 ўқувчисини ва 8-синфнинг бир ўқувчисини эски мактаб биносига олиб кириб зўрлик кўрсатишгани маълум бўлган.
«Гумондорлар «нимага кечаси кўчага чиқмаяпсизлар» деб ураётганда ўсмир олган жароҳати сабаб ерга йиқилиб, боши деворнинг четига тегиб ёрилиб, оғир тан жароҳати олган ва воқеа бўлган жойда вафот этган», — деб билдиришди милициядан.
Ҳозирда «Қотиллик» моддаси билан жиноий иш қўзғалди. Гумондор сифатида 2006 ва 2007 йили туғилган ўсмирлар қўлга олиниб, вақтинча сақлаш жойига киритилди.
Судмедэкспертиза тайинланиб, текширув ишлари бормоқда.
Ўтган йилнинг 9 декабрида Ўш вилоятининг Новқат туманидаги Кўк-Жар қишлоқ ҳукуматидаги мадрасада ўқиган 12 ёшли бола оғир тан жароҳати олиб, жонлантириш бўлимига тушган.
Воқеа Новқат туман ички ишлар бошқармасининг электрон журналига рўйхатга олиниб, «Соғлиққа оғир зарар келтириш» моддаси асосида жиноят иши қўзғалган. Шунингдек, экспертиза хулосаси бола оғир тан жароҳати олганини кўрсатган.
Тергов давомида мазкур жиноят 13 ёшли икки бола ва 12 ёшли бола томонидан қилингани ва уларнинг ҳаракатида жиноят аломатлари борлиги аниқланган.
Бироқ уларнинг ёши 14га тўлмагани сабаб иш «таркибида жиноят аломатлари бўлмаган» деган сабаб билан текширув ишлари қисқартирилиб, гумондорлар махсус рўйхатга олинган ва ота-оналарига жарима солинган.
Бу бўйича Қирғизистон мусулмонлари дин бошқармаси маълумот бериб, муфтиятнинг назоратида ўсмир калтакланган мадраса йўқлигини, воқеа диний объектда бўлмагани айтилган. Шунингдек, бу иш бўйича ички текширув бораётганини таъкидлашган.