«Ақилбек Жапаров кетсин!» Бишкекда тадбиркорлар янги солиқ қоидаларига қарши намойишга чиқди

114

2-мартда Бишкекдаги Горький номидаги истироҳат боғида назорат-касса машиналарини (НКМ)  ва электрон товаротранспорт накладнойга (ЭТТН) қарши митинг ўтмоқда. ОАВнинг маълумотига кўра, улгуржи бозорларнинг ичида, жумладан «Дордой Моторс», «Азиз», «Аламудун» ва «Ош» бозорининг сотувчилари митинг ўтказмоқда. 

Воқеа жойидан олинган тасвирларда митингга юзлаган одам келгани кўриниб турибди. ОАВнинг маълумотига кўра, митинга чиққанлар 1000 кишига етиши мумкин. Улар: «Оддий халқни қийнаманглар», «Биз ЭТТНга қаршимиз», «Тадбиркорлар ҳукуматнинг солиқ сиёсатига қаршимиз» ва «Ақилбек Жапаров кетсин!» деган плакатларни кўтариб туришибди. 

Tazabek митингга чиққанлардан бирига таяниб, сотувчилар ЭТТНдан фойдаланишга тайёр эмасликларини, сабаби савдогарлар ҳар иш куни охирида товарни электрон бирлашма тизимидан чиқариши кераклигини ёзди. Шунингдек, митинг иштирокчилари айтишича, товар олиб келувчилар ЭТТНга рўйхатга олинмаган тадбиркорларнинг дўконларига товарларни етказишдан бош тортмоқда. 

24.kg маълумот агентлиги сотувчилар назорат касса машиналарини киритишга ва савдо-сотиқ учун дейилган умумий солиққа қарши чиқишаётганини маълум қилди. Улар чакана савдо учун патент тизимини қолдиришни талаб қилишмоқда. 

Бу сотувчиларнинг НКМга ва ЭТТНга қарши биринчи митинги эмас. Улар 20-февралда норозилик намойишига чиқишган, бироқ уларнинг сони унда икки марта кам бўлган эди. 

ЭТТНга тайёргарликнинг йўқлиги 

ЭТТН — бу товар ҳақидаги, юборувчи, олувчи ва транспорт воситаси ҳақидаги маълумотни ўз ичига олган ҳукумат томонидан тасдиқланган электрон ҳужжат. 2023-йилнинг 1-январидан бошлаб ЭТТНни товар айлантирган тадбиркорнинг барча субъектлари қўлланиши керак. 

Бироқ айрим тадбиркор бу тизимдан фойдаланишда қийинчиликларга дуч келиб, тизим қулай эмаслигидан шикоят қилишган. Агро енгил саноат мажмуасининг ассоциацияси бу янги қоида озиқ-овқат нархи қимматлашига олиб келиши мумкин деб билдирди. ЭТТН нархлар кўтарилишига олиб келганини депутат Нуржигит Кадирбеков ҳам айтган эди. 

Бундан ташқари, Бухгалтерлар ассоциациясидан ЭТТН ҳисобчиларнинг оммавий ишдан кетишига сабаб бўлганини айтишган. Ассоциация вакили Эля Аралбаеванинг айтишича, ЭТТН ҳисобот ишини қийинлаштиради ва йирик компаниялар буни тўлдириш билан шуғулланувчи бухгалтер-операторларни ёллашади. 

Январнинг охирида Халқаро тадбиркорлар кенгаши етакчиси Аскар Сидиков ЭТТНни киритишдан бош тортиш ёки ортга жилдириш кераклигини айтган. 

Февралнинг охирида Солиқ хизмати 2023-йили тадбиркорларда муаммолар бўлгани учун ЭТТНдан фойдаланмаган тадбиркорларга жарима солинмаслигини билдирган. 

Асосий саҳифадаги сурат: AKIpress.