Бишкекда эркак киши аёлини қувиб юриб калтаклади, суриштирув ишлари бошланди

151

1-мартда ижтимоий тармоқларда эркак киши аёлни қувлаб юриб калтаклаган видео тарқалди. Видеонинг муаллифи эр-хотин урушиб кетишганини айтган. Аёл эридан Honda Fit машинасида қочиб кетаётганда, у киши машинанинг устига чиқиб ётиб олиб, йўл ҳалокатига учраган. Милиция бу факт бўйича текширувни бошлади.

 

 

Посмотреть эту публикацию в Instagram

 

Публикация от BespredelKG (@bespredelkg30)

Маълумотга кўра, воқеа Профсоюзная кўчасида бўлган. Видеода кўриниб турганидай, аёл машинани миниб кетаётиб, ариққа тушиб, симёғочга урилган. Машина устида ётган киши ирғиб кетган.

Воқеадан кейин омон қолган киши қочиб кетаётган аёл ортидан етиб, уни калтаклаган. Аёл ёрдам сўраб бақириб, ўша ердаги одамлар ва видеонинг муаллифи уларни ажратишган.

Шу воқеа бўйича иккинчи видео пайдо бўлди. Унда киши «аёлим машина мина олмайди, олдини тўсиб чиқсам миниб кетди» деган.

Биринчи май ТИИБдан «Клооп»га воқеа рўйхатга олиниб, терговгача текширув ишлари бошланганини билдиришди.

Қирғизистондаги аёлларга нисбатан зўравонлик

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022-йили Қирғизистонда аёлларга нисбатан зўравонлик бўйича умумий 6580 жиноий иш қўзғалган.

Зўравонликдан кўпроқ аёллар жабрланади. Уларнинг аксарияти милицияга шикоят билан мурожаат қилмагани сабаб, рўйхатга олинмай қолади. Бу оилавий зўравонликнинг кўлами расмий статистикадан бир қанча кўп эканидан хабар беради.

Тажовузкорни қонун доирасида жазолаш жуда мураккаб — аксарият жиноят ишлари жарима пули тўлаш ёки жамоатчилик ишларига жалб қилиш билан чекланади. Шу сабабдан суд жавобгарлигига тортилмаслигини билган агрессор аёлни ўлдириб қўйиши ҳам мумкин.

Доим бўладиган оиладаги зўравонлик аёлларнинг эрлари, фуқаролик никоҳида бирга яшаган одамлари ёки олдинги ҳамкорлари томонидан ўлдирилишига олиб келади. Одам ўлдиришнинг бу тури фемицид деб аталади.

Агар сиз шерингизнинг ёки нотаниш одамнинг зўравонлигига дучор бўлсангиз, ёрдам олиш учун милиция ходимларига ва давлат ҳудудларидаги кризис марказларига мурожаат қила оласиз.