Президент Садир Жапаров Қоракўл шаҳрида Суд адолат уйини очди. Бу бинода Иссиқкўл вилоят, Қоракўл шаҳар ва Иссиқкўл маъмурий биноси жойлашган.
Бундай Суд адолат уйи Қирғизистоннинг суд тизими тарихида биринчи марта очилганини таъкидлади.
Бунгача бино чегарачи аскарларнинг 500 ўринли казармаси сифатида фойдаланилган. 2021 йилнинг сентябрида Суд адолат уйи бўлиши айтилиб, капитал таъмирлаш ишлари бошланган. Бино 5 қаватдан иборат, лифт ишлайди, шунингдек айбланувчилар сақланадиган изолятори бор.
Бинонинг очилишида нутқ сўзлаган президент бу суд адолат уйига суд тизимидаги жиддий ўзгаришларнинг бошланиши бўлади деган катта умид эканини таъкидлади.
«50 йил ўтгандан кейин бугунги кунда бинога ўзгартириш киритилиб [...] Ўз имкониятларимизни ҳисобга олиш билан давлатнинг ҳар бир мулкидан самарали фойдаланиш йўлини топдик. Бир қатор судларни бир жойда бўлиши, курьерлик ишларига боғлиқ, вақт билан харажатлар анча тежалиб, «ягона дарча» принципи орқали қулай шароитлар тузилади», — деди президент.
Суд адолати уйининг мажлислар ўтувчи заллари суд жараёнида шаффофликни таъминлаш учун тегишли воситалар билан жиҳозлангани таъкидланди.
Президентнинг матбуот хизматидан Иссиқкўл вилоятининг уч судининг эски бинолари бўш қолмаслигини қўшимча қилишди.
Садир Жапаров Иссиқкўл маъмурий судининг биносини Солиқ хизматининг Қоракўл шаҳри бўйича бошқармасига фойдаланиш учун беришни топширди. Қоракўл шаҳар судининг биноси, аввалгидай яна болалар боғчаси бўлади. Иссиқкўл вилоят судининг эски биносига эса Олий судга қарашли Суд департаментининг Иссиқкўл вилоят бошқармаси, Қоракўл шаҳри ва Ак-Суу тумани суд ижрочилари хизматининг тизимлари кўчиб ўтди.
«Sputnik Қирғизистон» нашрининг маълумотига кўра, барча вилоят марказларида Суд адолат уйларини қуриш режалаштирилган.
2019 йили Суд адолат уйи Бишкекда қурилиши айтилган. Унда биринчи ва иккинчи инстанциянинг судьялари, Суд парламенти жойлашиши керак эди. Бироқ бу ташаббус амалга оширилмаган.