Қадамжой: Икки яшар қизини калтаклаб, уни видеога олишда гумоннган аёл уй қомоғига чиқди

193

Боткен вилоятининг Қадамжой туманида икки ёшли қизини калтаклашда гумонланган аёл уй қамоғига чиқарилди. Бу ҳақда 2-мартда «Клооп»га вилоят судининг матбуот хизмати билдирди.

Қарор 1-февралда Қадамжой туман суди томонидан қабул қилинди, кейинги суд мажлиси 6-мартга белгиланди.

30-январда ижтимоий тармоқларга номаълум аёл эндигина йўлга кирган қизни калтаклаётган видео тарқалган. Унда аёл йиғлаётган боланинг юзига уриб, бақирган. Кўп ўтмай 31-январь куни Боткен вилоят милицияси видеодаги аёл қўлга олиниб, икки суткага қамалганини маълуи қилган.

Милициянинг маълумотига қараганда, ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига 27-январь куни видеодаги боланинг отаси ариза билан мурожаат қилган. Ариза эгаси фуқаролик никоҳидаги аёли 5-январь куни икки ёшли қизини уриб, видеога олиб, WhatsApp орқали юборганини айтган.

Милициядан тегишли экспертизалар тайинланиб, «Калтаклаб қийнаш» моддаси билан жиноят иши қўзғатилганини қўшимча қилишган. 1-февраль куни туман суди гумондорни бир ойга ТИЗОга киритиш карорини кабул қилган.

Вояга етмаган уч боласига давлат ғамхўрлик қилиб, оила типидаги болалар уйига жойлаштирилган.

Гумонланувчининг айтишича, эри тўрт ой олдин отаси ва укасини отиб ўлдирганларни кечирасан деган  талаб билан болани калтаклади деб милицияга ариза ёзган.

Эри эса буни рад этган. У «Клооп»га берган интервьюсида оиладаги можаролардан безор бўлиб, бир ой олдин уйдан кетиб қолганини айтиб, биргина мақсади — қизига муносиб тарбия бериш эканини билдирган.

Болаларга нисбатан зўравонлик

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022-йили ўлкада болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноят иши қўзғатилган.

Ички ишлар вазири Улан Ниязбеков болаларга нисбатан зўравонлик фактлари йилдан-йилга ортаётганини айтган.

Президент Садир Жапаров ўтган йилнинг 12-августида болаларга қилинган зўравонлик учун жазони кучайтирган қонунни имзолаган.

Зўравонликдан жабрланган болаларга қандай ёрдам қилса бўлади?

Агар сиз болаларга нисбатан зўравонликка дуч келсангиз ёки буни гувоҳи бўлсангиз, унда сиз «Болаларнинг ишонч телефони» марказининг 111 рақамига аноним ва бепул қўнғироқ қилсангиз бўлади. Марказ ўлканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва туну кун, дам олишсиз ишлайди.

Марказ ўлканинг барча ҳудудларидан қўнғироқларни қабул қилади ва туну кун ишлайди. Улар сизга консультация бериб, руҳий томондан ёрдам кўрсата олишади. Сизга ҳуқуқ идораларининг ёрдами керак бўлса, мурожаатингиз уларга юборилади.

Зўравонликка учраган болаларга ёрдам берадиган марказлар ишлайди. Қуйидаги манзиллар бўйича мурожаат қилса бўлади:

  • Бишкек шаҳри, Карасаев кўчаси №73. Телефонлар: 0312 442510, 0312 442574, 0312 542934
  • Ўш вилояти, Ўш шаҳри Гапар Айтиев кўчаси, 5/1. Телефон: 03222 62288
  • Талас виляоти, Талас шаҳри. Телефон: 0778 4366775
  • Иссиқкўл вилояти, Қоракўл шаҳри, Жамансариева кўчаси № 163. Телефонлар: 03922 50405, 03922 50212
  • Иссиқкўл вилояти, Туп қишлоғи, Иссиқкўл кўчаси №33.