Kaktus.media: Турғунлар 9 ёшли қизи зўрланганини айтиб чиққан аёлдан кўчиб кетишни талаб қилишмоқда

190

Чуй вилоятининг Сокулук туманида турғунлар ҳамқишлоғи тўққиз ёшдаги қизига жинсий зўравонлик қилганини айтган аёлни кўчиб кет деб талаб қилишмоқда. Бу ҳақда Kaktus.media’га зўравонликка учраган қизнинг онаси айтди.

Аёл қўшнисининг аёли билан муносабатлари яхши бўлгани учун қизини уларга ташлаб кетарди. Унинг айтишича, қизини қўшнининг уйидан олиб чиқиб кетаётганда зўравонлик қилинганини билган.

«Қизимни уйидан олиб келаётсам қусиб юборди. У қўшни оғзидан ўпиб, тилини оғзига тиққанини, шунга кўнгли айланаётганини айтди. У қуйидагича айтди: “Тилини оғзимга тиқди”. Мен ундан [қизимдан] сўрай бошлаганимда бу биринчи марта эмаслиги билиниб қолди», — деди аёл.

Унинг айтишича, қўшниси уйда эмас, омборга олиб кириб, машинасига солиб ҳам қизга зўравонлик кўрсатган. Аёл қўшниси қизга ўтган йилнинг октябридан 2-февралгача 25 марта зўрлик қилганини айтмоқда.

«Қизим икки ёки уч марта уларникида тунаб қолган. Биринчи марта у қизим тунагани қолганда сийпалабди. У қизим ухлаб ётган хонага кириб, уч кийимини ечиб, жинсий органини ушлаб, юзларидан ўпганини айтиб берди. У йиғлай бошлагандагина қўйиб юборибди. Бунгача уни қимирлатмай ушлар экан», — деб айтиб берди жабрланувчининг онаси.

Унинг айтишича, кучли стрессдан қиз икки ҳафта шифохонада ётиб чиққан. Kaktus.media қиз ҳозир ҳам стрессда эканини, бўлган воқеа ҳақида сўзлашишдан қочаётганини ёзди.

Қиз онасига зўравонлик ҳақида айтиб бергандан кейин аёл милицияга мурожаат қилган. Бироқ унинг фикрича, терговчи чора кўрмаган, шу сабаб аёл журналистлар билан ҳуқуқ ҳимоячиларига мурожаат қилган. Аёлнинг айтишича, терговчи гумондорга икки марта дисциплинар жазо қўлланилганини айтган.

Шунингдек, аёл ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларининг ходимлари тергов махфийлигини бузиб, ишнинг тафсилотларини бошқа қўшниларга ёйганини айтди.

«Менга ҳудудий милиция ходими телефон қилиб, менинг сўзларимни тасдиқлайдиган қўшниларимни олиб келишимни айтди.Мен ҳеч кимни олиб боришни хоҳламаслигимни, сабаби воқеани жамоатчиликка тарқалишини истамаслигимни айтдим. Бироқ ҳудудий милиция ходими гумондордан уни қўллайдиган қўшниларни олиб боришини сўрабди.Гумондор билан жабрланувчи бўлгандан кейин бошқа қўшниларни нима кераги бор? Ҳудудий милиция унга қўшниларни олиб келишни терговчи айтганини айтиб, терговчи эса буни инкор қилмоқда», — деди аёл.

Унинг айтишича, ҳозирда қўшнилар билан қизни зўрлашда гумонланган одам аёлни қизи билан бу ҳудуддан кўчиб кетишини талаб қилмоқда.

«Энди қўшниларнинг ҳаммаси бу воқеани билишади ва мен билан қизимни гапиришмоқда. Милицияга бизнинг ҳуқуқимизни ҳимоя қилсин деб мурожаат қилганмиз, бироқ бари аксинча бўлди», — деди қизнинг онаси.

Жабрланувчининг онаси терговнинг сирини очган терговчиларнинг ҳаракатидан шикоят қилиб, Сокулук туман прокуратурасига ариза ёзганини билдирди. Бундай аризани қўшнисига нисбатан ҳам ёзган.

Бу воқеани парламентда депутат Эльвира Сурабалдиева ҳам кўтарди. Жогорку Кенешнинг 2-мартдаги йиғинида бош прокуратурага бу воқеага эътибор беришни ва «Сокулук ТИИБнинг терговчиларига тергов махфийлиги нима эканини тушунтириб бериш» илтимоси билан мурожаат қилди.

Бош прокуратуранинг маълумотига кўра, 2022-йили Қирғизистонда болаларга нисбатан зўравонлик факти бўйича 438 жиноий иш қўзғалди. Шунингдек, ИИВнинг бошчиси Улан Ниязбеков болаларга зўравонлик йилдан-йилга ортаётганини айтган.