Йўл ҳаракати қоидаларини бузган ҳайдовчилар учун жарима миқдори 15 минг сомгача оширилди

381

Йўл қоидасига амал қилмаган ҳайдовчиларга жарима миқдори 15 000сомгача кўтарилди. Бу ҳақда ИИВнинг ЙҲХБ бошчисининг ўринбосари Байиш Аширбеков билдирди.

У бундай қарор давлат бюджетини тўлдириш учун эмас, йўлдаги хавфсизликни яхшилаш учун қабул қилинди деб ишонтирди.

Маълумотга кўра, жарима пулларнинг ўлчами қуйидагича ўзгарган:

  • Ҳайдовчилик гувоҳномасиз ҳайдаганларга 5500 сом бўлса, энди 15 000 сом. Чегирма берилмайди;
  • Светофордан қизил чироқ ёниб турганда ҳайдаб ўтиш ёки тротуардан ҳайдаш 3000 сом бўлса, энди 5000 сом;
  • 40-60км/соатдан ошириш аввал 5500 сом бўлган бўлса, энди 7500 сом;
  • 60км/соатдан ошириш аввал 7500 сом бўлган бўлса, энди 15 000 сом;
  • Қарама-Қарши йўналишга ўтиш 5500 сом бўлса, энди 15 000 сом;
  • Йўлда безорилик қилиш 7500 сом бўлса, энди 15 000 сом. Такроран қоида бузса ҳайдовчилик гувоҳномаси 6 ойга бекор қилинади;
  • Ҳайдовчи автоҳалокат бўлган ердан қочиб кетса, 6 ойга ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратилади;
  • Шунингдек 70%га арзонлатилган жарималарни бир ойнинг ичида тўласа бўлади (аввал 15 кун бўлган);
  • Ҳайдовчи 3 марта йўл қоидасини бузса ҳайдовчилик гувоҳномасига такроран имтиҳон топшириш керак;

Бунга қадар ҳайдовчилар жаримани 10 000 сомгача тўплаб тўласа, энди 3000 сомдан ошмаслиги керак. «Ҳуқуқ бузиш кодекси»нинг сўнгги ўзгартирилишларига кўра, ҳайдовчи барча транспортни бошқаришдан четлатилади ҳамда машинаси жарима майдончасига жойлаштирилади;

Сохта номер билан транспорт бошқариш учун бунга қадар 15 000 сом бўлса, энди 20 000 сом. Қонун бузиш такрорланса ҳайдовчи гувоҳномадан айрилиб, машина ҳайдаш имкониятидан четлатилади.

Бунга қадар, ИИВнинг Йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш бош бошқармаси 8 мартдан тортиб маст ҳолатда машина минган ҳайдовчилар бир йилга ҳайдовчилик гувоҳномасидан ажратилишини билдирган.

Агар маст ҳолатда туриб, ҳайдовчилик гувоҳномасиз бўлса, уч суткагача қамоққа олиниши айтилган.

Муаллиф: Айгерим Белек қизи

Муҳаррир: Рустам Турсунбеков