Боткен вилоятида хизмат ўтаётган чегарачи номаълум модда портлаши сабаб оёғи жароҳатланиб, касалхонага тушди. Бу ҳақда 26-февралда МХДҚнинг чегара хизматидан билдиришди.
Маълумотга кўра, портлаш 25-февралда Боткен туманидаги ҳарбий бўлимда автомашиналарни текшириш пунктидаги печни иситиш вақтида бўлган.
Аскар Раззаков шаҳридаги ҳудудий касалхонага етказилган. Шифокорлар унинг аҳволини ўртача деб баҳоламоқда.
Чегара хизмати портлаш бўйича текширув ишларини бошлади.
24.kg нашри ўз манбаларига таяниб, оддий аскар машинани текшириб, ўт олдиргинда портлаш содир бўлганини ёзди. Нашрнинг маълумотига кўра, жабрланувчи ҳарбий хизматга ўтган йилнинг куз фаслида чақирилган.
21-февралда МХДҚнинг чегара хизмати Боткен вилоятида 21 ёшли аскар ўқдан вафот этганини билдирган. Чегара пунктидаги 26 ёшли чегарачи АК-74 автоматидан эҳтиётсизлик билан фойдаланиб, 21 ёшдаги аскарни «кутилмаганда отиб юборган».