Жалолобод вилоятининг Сузоқ туман архитектура бошқармасининг мутахассиси қишлоқ хўжилиги ишлаб чиқарилишига мўлжалланган ерни қурилиш учун ноқонуний сотиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда 24-февралда «Клооп»га МХДҚдан билдиришди .
Маълумотга кўра, гумондор «хизмат ваколатидан фойдаланиш» бўйича қўзғалган жиноий иш асосида қўлга олинди.
Гумондор ерларни сотишда одамларни воситачи қилиб, Сузоқ қишлоқ ҳукуматининг қалбаки қароридан фойдалангани маълум бўлди. Унинг иш жойи тинтув қилинган вақтда Сузоқ қишлоғидаги ер участкалари бўйича қалбакилаштириш белгилари бўлган 200дан ортиқ ҳужжат топилди.
Ҳозирда гумонланувчи ва унга воситачи бўлган кишини шу каби бошқа жиноят ишларига алоқаси бор ёки йўқлиги текширилмоқда.
МХДҚнинг Жалолобод вилоятидаги бош бошқармаси давлат идораларида ер участкасини сотишда қонунбузарлик бўлса, турғунларни 03722 56049, 03722 54961 рақами орқали мурожаат қилишни сўрайди.
16-февралда Жалолобод вилоятида давлат ходимларидан кўпдан бери пул талаб қилишда ва фирибгарликда гумонланиб прокуратуранинг собиқ ходими қўлга олинган.
У аввалги лавозимидан фойдаланиб, давлат раҳбари, МХДҚ раиси ва бош прокурор билан алоқаси борлигини айтиб, давлат органларини ноқонуний текшириб келгани маълум бўлган.