Канибек Иманалиев таълим вазири этиб тайинланди

186

24-февралда таълим вазири Уланбек Мамбетакунов истеъфога чиқди. Унинг ўрнига собиқ депутат Канибек Иманалиев вазирнинг вазифасини бажарувчи бўлиб тайинланди. Мазкур бўйруққа президент Садир Жапаров қўл қўйди.

Мамбетакунов нима сабабдан ишдан кетгани ҳозирча маълум эмас. У фейсбук саҳифасига «Ишончингиз учун барчангизга раҳмат! Нима бўлганда ҳам, мен таълим тизимидаман» деб ёзди. У министрлик хизматига ўтган йилнинг октябрь ойида тайинланган.

Канибек Иманалиев — публицист, Жогорку Кенешнинг тўртинчи чақириғида депутат бўлган. Шунингдек, у бир неча бор турли юриш ва тинчлик митингларида қатнашган, парламентдаги кўпчиликдан фарқли фикрни намойиш этган ва баҳсли қонун лойиҳаларига қарши овоз берган.

Иманалиев Жогорку Кенешнинг олтинчи чақириғида «Ата Мекен» партиясидан депутат бўлиб турганда Алмазбек Атамбаевни собиқ президент мақомидан ажратган комиссияни етаклаган. Унда депутат касбдоши Ирина Карамушкинанинг унга нисбатан жиноий иш қўзғалгани туғрисида айтганига «менга жиноий иш топиш — бу Норин дарёсидан тимсоқ топкандай» деб жавоб бергани билан эсда қолган.

Шунингдек, 2020-йили Садир Жапаров президент бўлиб сайланаётганда у ҳам  президентликка номзод бўлган. Иманалиев унда Жапаровни ва унинг Конституцион реформасини танқид қилиб чиққан. У агарда ўлкада президент бошқаруви ўрнатилса «Қирғизистон Туркманистонга эмас, Афғонистонга айланади» деб билдирган.