«Озодлик»: Россияда «Вагнер» тарафида жанг қилган марказий осиёликларнинг қабристони топилди

101

«Озодлик»нинг журналистлари Москва вилоятидаги қабристонларнинг биридан «Вагнер» хусусий ҳарбий компания таркибида, Украинадаги урушда Россия томонида қатнашган аскарлар оммавий кўмилган қабрни аниқлашди.

Журналистларнинг маълумоти бўйича, вафот этганларнинг барчаси Россия қамоқларида жазо ўтаётганда урушга олиб кетилганлар. Кўмилганларнинг рўйхатидан журналистлар қирғизистонликларни ва ўзбекистонликларни топишган.

«Москва вилоятига қарашли Щелково туманинг “Маврино” қишлоғидаги қабристонда пайдо бўлган қабрларда ЧВК «Вагнер»нинг белгиси ва байроқлар қўйилган. Бу ердаги бир қабрга эркаклар кўмилиб, тахтачага ёлланма аскарнинг номи ёзилган. Тахталардаги маълумотга таяниб, марҳумлар 2022-йилнинг октябридан 2023-йилнинг январигача вафот этганлар», — деб билдиришди журналистлар.

«Озодлик» кўмилганларнинг айримларини шахсини аниқлаган. Уларнинг бири Қирғизистонда туғилган Адахамжон Гуламжанов. Журналистлар марҳум 2019-йили қамоққа тушишдан олдин Владимир вилоятида яшаганини аниқлашган.

«2019-йилнинг февралида Владимир вилоят суди Гуламжановни катта миқдорда гиёҳванд модда сотишда айблаб, 12 йилга кучайтирилган тартибдаги колонияга ҳукм чиқарган», — деб билдиришди улар.

Қабристонда номи ёзилган яна бир қирғизистонлик — Аман Айдралиев деган киши. «Озодлик»нинг маълумоти бўйича, Айдралиев 2020-йилнинг июнида танага оғир зарар етказгани учун узоқ муддатга судланган.

Қирғизистонликлардан ташқари журналистлар тожикистонлик ва ўзбекистонликларнинг ҳам қабрларини топишган.

«Маҳаллий турғунлар “Маврино” қишлоғидаги қабрларни ўзларини ҳарбиймиз деган фуқаролик кийимидаги одамлар назорат қилаётганини айтишди. Маҳаллийлар “Озодлик”нинг мухбирига бу қабристон ҳудудида сурат ёки видеога олганларни ҳар бирини тўхтатиб текширади деб айтишган. Уларнинг айтишича, фуқаролик кийимидаги қоравуллар одамлар нима учун қабрни суратга олаётганини сўраб, уларнинг шахсий маълумотларини ёзиб олишади», — дейишди журналистлар.

Охирги бир неча ойдан бери ОАВда ЧВК «Вагнер» қаторига қўшилиб, рус аскарлари билан Украинадаги урушга қатнашаётган ёки вафот этган Марказий Осиё давлатларининг фуқаролари ҳақида маълумотлар кўп чиқа бошлади. Ҳозирда Россия турмасида жазо ўтаётиб, Украинадаги урушда ҳалок бўлган тўрт қирғизистонлик маълум бўлди.

Россия қамоқларида жазо муддатини ўтаётган қирғизистонликларнинг айтишича, «Вагнер»нинг вакиллари келиб, урушга кетишга чақиришади. Улар судланганларга ярим йиллик шартнома таклиф қилиб, ойига 200 минг рубль тўлашни ваъда қилишади.

«Вагнер»дан шартнома охирига етганда кўнгиллиларнинг судлангани тўлиқ бекор қилиниб, озодликка чиқаришни ваъда қилишади. Бироқ бирорта қирғизистонлик «Вагнер» қаторига қўшилиб, кейин оқланиб чиққанини ҳеч ким кўрмаганини айтган.

Қирғизистоннинг ТИВнинг маълумотига кўра, Россия қамоқларида 1077 қирғизистонлик жазо муддатини ўтамоқда.