Қирғиз-рус тараққиёт фонди Куланак ГЭСини ҳамда цемент заводини қуришга 89 млн доллар беради

159

Қирғиз-рус тараққиёт жамғармасининг кенгаши Қирғизистон учун стратегик томондан муҳим бўлган икки лойиҳанинг қурилишига 89 млн доллар беришга қарор қилди. Бу ҳақда жамғарманинг сайтида билдирилади. 

Маълумотда маблағнинг 44 млн доллари Нориндаги қуввати 100 мегаватт «Куланак» ГЭСини қуришга ажратилиши айтилган. Жамғармадан «ГЭСни ишга тушиши Қирғизистонни энергетика хавфсизлигини таъминлашга ва ўлкадаги энергетика танқислигини 18%га камайтиришга шароит яратишини, шунингдек қурилиш бошланганда 770, объект эксплуатацияга берилганда 97 иш ўрни тузилишини» айтишди. 

Бунгача лойиҳанинг умумий баҳоси 117 млн 989 минг доллар бўлиши маълум қилинган. ГЭСнинг қурилишини молиялашга Евроосиё тараққиёт банки ҳам қўшилиши айтилган. 

Жамғармадан қолган 45 млн доллар Чуй вилоятида янги цемент заводини қуришга берилишини билдиришди. Завод йилига 1,5 млн тонна цемент чиқариши, бу йиллик импортнинг 47 млн доллардан ортиғини ёпишга имкон беришини таъкидлашди. Заводда 450 янги иш ўрни яратилади деб кутилмоқда. 

Жамғарма бундай йирик стратегик лойиҳалар биринчи марта молияланаётганини, бугунги кунда мазкур сумма фонд учун рекорд даражадаги молия маблағи эканини таъкидлади. 

Қирғиз-рус тараққиёт жамғармаси 2014-йилнинг 24-ноябридан ишлай бошлаган. У тадбиркорларга ЕОИИ шароитларига мослашишга ёрдам беради ва Қирғизистон иқтисодини ривожлантиришга кўмаклашиш учун асосланган. 2022-йилнинг сарҳисоби бўйича жамғарма 480,4 млн доллар кредит берган. Кредитлар кўпроқ қишлоқ хўжалиги ва ишлаб чиқариш тармоқларига берилган.