Агар президент Садир Жапаров хоҳласа «Хитойнинг 1,8 млрд доллар қарзини ҳозир тўлаб қўяди». Бу ҳақда парламент депутати Балбак Тулобаев журналистга берган интервьюсида билдирди.
Депутат «Қумтўр»нинг фаолияти ва олтин сотилишини текшириш учун тузилган депутатлар комиссиясининг аъзоси бўлгани учун кўп нарсани айтолмаслигини таъкидлади.
«Агар Садир Нургожоевич истаса Хитойнинг 1млрд 800 млн долларини [қарзини] ҳозир тўлаб қўяди. Миллий банкда шу маблағ бор. Агар хоҳласа ҳозир тўлаб қўяди. Шу сабаб президент олиб бораётган иқтисодий ва сиёсатни 95% қўллайман. [Миллий банкда] 8 тонна кумуш ва 45 тонна олтин бор. Мен ҳисоблаб кўрдим, [бу] 4 млрд долларга яқин пул бўлар экан», — деди халқ вакили.
Молия вазирлигининг 2022-йилнинг ноябридаги маълумотига кўра, Қирғизистоннинг ташқи қарзи 4,2 млрд долларни ташкил қилган. Ундан 1 млрд 760 млн доллари — Хитойнинг қарзи.