Меҳнат вазирлиги айрим байрам кунларини қайта кўриб чиқиб, дам олиш кунларига тўғри келган байрам кунларини кўчириш тажрибасидан воз кечишни таклиф қилмоқда. Тегишли қонун лойиҳасини вазирлик 22-февралда жамоатчилик муҳокамасига чиқарди.
Муассаса Қирғизистон минтақадаги бошқа давлатларга қараганда, СССРнинг барча давлат байрамларини сақлаб қолганини, диний, янги сиёсий инқилоб байрамлари қўшилганини таъкидлади. Бугунги кунда ўлкада расмий 14 иш куни бўлмаган байрам куни бор. Бироқ Меҳнат вазирлиги аслида қирғизистонликлар бундан ҳам кўп дам олишини айтмоқда. Сабаби Меҳнат кодексида дам олиш ва иш куни бўлмаган байрам кунлари бир-бирига тўғри келиб қолса, дам олиш куни байрамдан кейинги кунга кўчирилади деб таъкидлаган.
Шу сабаб муассаса бир қатор иш куни бўлмаган байрам кунларини қолдириб, бироқ 23-феврални (Ватан ҳимоячилари куни), 7-апрелни (Халқ апрель инқилоби куни) ва 7-8-ноябрни (Тарих ва ота-боболарни хотирлаш куни) иш кунлари сифатида белгилашни таклиф қилмоқда.
Вазирлик байрам кунлари сонини қисқартириш ўлка иқтисодига ижобий таъсир қилиши мумкин деб ҳисоблайди. Шунингдек, юқорида кўрсатилган байрамлар умум миллий деб ҳисобланмайди, шу сабаб халқнинг салбий реакциясини яратмаслик керак.
«Қўшимча байрам ва дам олиш кунлари иш ҳақи тўлаш харажатларини кўпайтириб, ишлаб чиқаришни камайтиради, сабаби шу кунлари ишчилар етишмаслигидан кўплаган ишхоналар тўлиқ қувват билан ишламайди. Бундан ташқари, кўплаган кичик ва ўрта бизнес учун қўшимча дам олиш кунлари жиддий моддий харажатга сабаб бўлиши мумкин», — дейилади қонун лойиҳасининг маълумотномасида.
Шу билан бирга, Меҳнат вазирлиги январнинг бошида (31-декабрдан 7-январгача) янги йил таътили, май ойида байрамлар кўплигини ҳисобга олиб (1-9-майгача) таътил эълон қилишни ҳам таклиф қилмоқда. Аммо банк тизими учун бу кунлар иш куни бўйича қолдирилишини режалаштирилмоқда.
Вазирлик бу таътиллар оила институтини мустаҳкамлаш, айниқса мактаб таътилларида яқинлар ва қариндошлар билан кўпроқ вақт ўтказиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида керак деб ҳисоблайди.