Сузоқ туман билим бериш бўлимининг раҳбари Ташиевнинг компьютер берганини билган эмас

130
Processed with MOLDIV

Тиничбек Усенов ва Камчибек Ташиев

МХДҚ раиси Камчибек Ташиев Сузоқдаги мактабга компьютер берганини «рад этгандан» сўнг ўз аризаси билан ишдан бўшаб кетган ходим бўйича Таълим вазирилиги изоҳ берди. 

Вазирликнинг матбуот котиби Нуржигит Мирзабеков «Клооп»га тумандаги №85 «Ынтымак» мактабига Ташиев номидан ва Жаҳон банкининг моддий ёрдами билан олинган компьютерлар берилганини билдирди. Туман билим бериш бўлимининг бошчиси Тиничбек Усенов махсус хизматнинг раиси ҳам компьютер топширганидан хабардор бўлган эмас. 

Мирзабековнинг айтишича, №85 «Ынтымак» мактабига туман билим бериш бўлими томонидан Жаҳон банкининг моддий кўмаги билан олинган 10 компьютер вақтинча фойдаланишга топширилган. 

Шунингдек, мактаб директори Карачач Боржуева МХДҚ раиси Камчибек Ташиевга компьютер олиб беришни сўраб мурожаат қилгани сабаб Ташиев ҳам мактабга янги 10 компьютер совға қилган. 

«Бу компьютерлар келганини Тиничбек Усенов билмас экан. Билмагани учун “биз 10 компьютер бердик” деб айтган экан. Ҳозир директор “туман бўлимидан вақтинча берилган компьютерларни ишлатмадик, Ташиевникини олиб ишлатяпмиз, уни энди олиб кетишади” деяпти. Усенов билан боғланганимда “ўз аризам билан ишдан кетдим” деди, суҳбат қисқа бўлди, ўзининг қарори эканини билдирди», — деб билдирди матбуот котиби. 

«Клооп» ишдан «ўз истаги билан кетгани» айтилган Сузоқ туман билим бериш бўлимининг раҳбари Тиничбек Усенов билан боғланишга ҳаракат қилди, аммо бунинг имкони бўлмади. 

4-февралда ижтимоий тармоқларда Сузоқ туманидаги №85 «Ынтымак» мактабининг директори Карачач Боржуеванинг видеоси тарқалган. 

У Камчибек Ташиев оилавий фондидан мактабга 10 компьютер олиб берганини билдирган. У махсус хизматнинг бошчисига маннатдорчилик билдириб, «сизни уят қилмаймиз» деб айтган. 

Туман билим бериш бўлимининг бошчиси Тиничбек Усенов журналистларга бу компьютерлар «Келажак учун билим бериш» лойиҳаси асосида Жаҳон банкининг моддий ёрдами билан олганини билдирган. Бу ишда «Ташиев ҳақида сўз йўқлигини» таъкидлаган. 

Бир неча кундан кейин, 17-февралда Тиничбек Усенов ишдан кетгани маълум бўлган.