Режиссёр Гузел Дуйшонкулованинг «Келин таш» фильми Лос-Анжелесдаги танловнинг энг яхшиси деб топилди

131
«Келин таш» номли фильмидан бир лавҳа

Кинорежиссёр Гузел Дуйшонкулованинг «Келин таш» номли фильми Лос-Анджелесдаги аёл режиссёрларнинг мустақил кинофестивалида икки номинацияда энг зўри деб топилди. Бу ҳақда «Кинематографини ривожлантириш» фондининг расмий сайтида эълон қилинди.

Маълумотга кўра, режиссёрнинг мазкур иши «Энг яхши қисқа метражли фильм» ҳамда «Энг яхши аёл режиссёр» номинацияларини қўлга киритди.

Фильмда асосан эркинликка интилувчи аёлларнинг ҳаёти акс эттирилган. 

Кино ёзувчи Топчугул Шайдуллаеванинг шу номдаги асари асосида «Кыргызфильм» киностудиясининг ёрдамида тасвирга олинган.

Лос-Анжелесда бўлиб ўтадиган аёлларнинг фильм мукофоти танлови ҳар икки ойда бир марта ўтказилади. Мазкур танловда барча жанрдаги халқаро ҳамда америка фильмлари ва сценарийлари тақдирланади.

Аёлларга бағишлаган фестивалда фикр-мулоҳазалари, тақдири, ҳаёти ва кўз қарашлари акс эттирилган мавзулар билан иштирок этса бўлади.