Парламентда ташкилот ва давлат органларининг барчасига тамаки чекувчи жой очиш мажбурияти таклиф қилинди

108

Жогорку Кенеш давлат органлари, маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари ҳамда мулк туридан қатъий назар ташкилот ва ишхона етакчиларига махсус тамаки чекувчи жойларни очиш мажбурияти тавсия қилинди.

Шу ҳақдаги қонун лойиҳаси 21-февралда парламент сайтида жамоатчилик муҳокамасига қўйилди. 

Қонун лойиҳасининг ташаббусчилари Улугбек Ормонов, Бактибек Сидиков, Элмурза Сатибалдиев ва Акилбек Тумонбаев.

Ҳужжатга кўра, тамаки чекувчи жойлар ҳаво алмаштирувчи  тизимлар билан таъминланган махсус хоналар ажратилган, ёнғин, санитар хавфсизлик талабларига мос бўлиши керак. Тамаки чекувчи жойларни жиҳозлаш талабларини вазирлар маҳкамаси тасдиқлайди. Давлат идоралари ва маҳаллий ўз-ўзини бошқариш органлари учун махсус тамаки чекиш жойлари давлат бюджети ҳисобидан ташкил қилинади, хусусий ишхоналар бундай жойларни ўз ҳисобидан қилиши керак бўлади. 

Маълумотномада, тамаки чекиш учун алоҳида жойлар «зарар бермаслик тамоилини таъминлаш, бошқа фуқароларнинг соғилиғи ва одоб-ахлоқини химоя қилиш учун зарур» экани айтилади. 

Ташаббусчилар 14 ёшгача бўлган болаларни тамаки сотишини ҳам тақиқлашни исташади. Ҳозирда Меҳнат кодексининг қоидалари бўйича, 14 ёшдаги ўқувчилар ўқишдан бўш вақтида соғлигига зарар келтирмаган ва ўқиш жараёнини бузмаган енгил иш қилиши учун ота-онасидан бирини (ғамхўр, назорат қилувчи) ёки ғамхўрлик қилиш ва назорат органининг ёзма шаклдаги розилиги билан меҳнат шартномасини туза олди.

Тақиқни бузганларги жарима солиш таклиф қилинмоқда, жисмоний шахсларга 5,5 минг сом, юридик шахсларга эса — 17 минг сом.