Ўшда кучи 4,5 баллга етган зилзила руйхатга олинди

183

Фавқулодда ҳолатлар вазирлигидан Сейсмология институтининг маълумотларига таяниб, 23-февралда қўшни Тожикистонда 8 баллга етган зилзила рўйхатга олинганини маълум қилишди. Силкиниш Қирғизистон ҳудудларида ҳам сезилди.

Маълумотга кўра, Тожикистонда эрталабки 06:37да бошланган силкинишнинг кучи марказида 8 баллга етган. Шунингдек Ўш вилояти Алай районининг Бор-Добо қишлоғида 4,5 балл, Нура ва Эркештам қишлоқларида 4 баллгача сезилган.

ФҲВдан зилзиладан жабрланганлар, қурбонлар қайд этилмади деб билдиришди.

«Азаттиқ»нинг тожик хизмати зилзила 20-25 секунд Дуйшамбеда бўлганини, бошқа ҳудудларга ҳам сезилганини ёзди. Жабрланганлар ҳамда қурбон бўлганлар бўйича маълумот  айтилган эмас.

6-февралда Туркиянинг Сурия билан чегарадош ҳудудларида кучли 7 баллдан ошган қаттиқ зилзила бўлган. Зилзила Туркиянинг жанубий-шарқида, Сурия билан чегарадош бўлган Газиантеп шаҳридан 26 чақирим оралиғидаги ерда бўлган.

Табиий фалокатдан вафот этганларнинг сони икки давлатда 23-февралда 50 минг кишидан ошган ва яна юзлаб одамлар жабрланган.