Султанбаев: Жапаровнинг собиқ президентларни йиғиш ташаббуси самара бера бошлади

119

Президент матбуот котиби Эрбол Султонбаевнинг айтишича, мамлакатнинг барча собиқ президентларини бир дастурхон атрофида йиғиб, келишувга чақирган Садир Жапаровнинг ташаббуси аллақачон ўз самарасини бера бошлаган.

«Сабаби ўлкада бирдамлик бўлса, барқарорлик ҳам мустаҳкамланиб, инвесторларнинг ишончли ишлашига шароит яратилади. Бишкек шаҳрига беш юлдузли меҳмонхона қуриш истаги билан инвесторлар келишди. Март ойида давлат раҳбари 5 юлдузли меҳмонхона қурилиши бошлаш учун давр қутичасини солиб, пойдеворини қуришни бошлаш режалаштирилмоқда», — деб ёзди Султанбаев Фейсбук саҳифасида.

У жаҳон брендидаги беш юлдузли меҳмонхоналарнинг эгаларига, йирик тадбиркорларга ҳам мурожаат қилиб, уларни Қирғизистонга келиб, меҳмонхоналар қуришга чақирди. Унинг айтишича, давлат бунинг учун ерни бепул беради. Бундан ташқари, Султанбаев тадбиркорларга божхона солиқларида енгилликлар берилиб, 3-5 йилгача солиқдан озод қилинишини айтди.

Батафсил маълумот олиш учун президентга қарашли Миллий инвестиция агентлигига мурожаат қилса бўлади.

Манзил: Бишкек, Раззаков кўчаси 8/1;

  • телефонлар: +996 312 623 844, +996 312 300 284;
  • Whatsapp: +996 550 819 595, +996 550 553 511;
  • эл. манзил: mail@invest.gov.kg.

Дубайдаги учрашув

Жапаровнинг Султанбаев айтаётган собиқ президентлар билан учрашуви 18 февралда Дубайда ўтган. Учрашувга тахтдан қулатилган ва қочқин президентлар Аскар Акаев билан Курманбек Бакиев, собиқ президентлар Роза Отунбаева билан Сооронбай Жээнбеков, ҳамда собиқ президент Алмазбек Атамбаев қатнашган.

Жапаров ўзи сиёсатчиларни Қирғизистонни «бирдамлигини мустаҳкамлаш учун» тўплаганини айтган. Унинг айтишича, бирини ортидан бири келган собиқ давлат раҳбарлари аччиқ гапларни айтиб, юракдаги дардларини тўкиб, асосийси — бири-бирини кечиришган. Президент қирғизистонликларга ҳам мурожаат қилиб, «кечира билиш ва кечиримли бўлиш миллий одат эканини» айтиб, «ўтган-кетган, кекларни, норози гапларни, араз-хусуматларни барини унутиб, Қирғизистон манфаатини ўйлашга» чақирган

Амалдаги ва собиқ президентларнинг учрашуви ўлкада қизғин муҳокамаларга сабаб бўлди. Бакиевни Қирғизистонга олиб келиш учун ҳаракатлар бошланди деган тахминлар айтилган. Шу сабаб 20 февралда 2010 йили апрель революциясида ҳалок бўлганларнинг ота-оналари ва шу воқеаларнинг фахрийлари Бакиевни қайтиб келишига қарши мурожаат йўллашган.

Садир Жапаров ўзи собиқ давлат раҳбарлари билан Дубайдаги учрашуви тахтдан қулатилган Курманбек Бакиевни Қирғизистонга олиб келиш ниятида эмаслигини билдирган. У Бакиев бўйича суднинг қарори борлигини, агар келадиган бўлса, жавобгарликка тортилишини қўшимча қилган.

Қирғизистонда Бакиев сиртдан 30 йилга озодликдан маҳрум қилинган, унинг 25 йилини у кучайтирилган тартибдаги ахлоқ тузатиш қамоғида ўтказиши керак.