7-апрелда қурбон бўлганларнинг яқинлари президентларнинг Дубайдаги учрашувини танқид қилди

157

2010-йилдаги апрель инқилобида қурбон бўлганлар яқинларининг манфаатини ҳимоя қилган «Қаҳрамонлар умиди» жамоат бирлашмаси, собиқ президентлар ҳамда  Курманбек Бакиев қатнашган Дубайдаги учрашувини танқид қилишди.

«Бундан 10 йилдан ортиқ вақт муқаддам  [Бакиев] майдондаги ватандошларини қирғин қилганда ҳам унинг қўли қалтирамаган. У ўша вақтда ўз қўли билан қанча болани отасиз қолдиришини, қанча бола отасиз туғилишини, қанча аёл бева қолишини, қанча онанинг кўз ёши тўкилишини ўйламаган, буни унутиш мумкинми?» — деб савол беришди ташкилотларга.

Улар учрашув бўлганини эшитиб, «юраклари эзилиб, норози бўлишганини», президентларнинг учрашувини улар «қаттиқ камситиш» қатори қабул қилишларини айтишди. Улар тарих Бакиевни «ўз халқини қонини тўккан қонхўр» сифатида билишини, агар Қирғизистонга қайтиб келадиган бўлса, зудлик билан қамалиб, турмага тушиши кераклигини қўшимча қилишди. 

Бундан ташқари, улар ўлкадаги барқарорлик билан Бакиевни олиб келиш — бу икки хил нарса эканини айтишди. Улар сўзларининг якунида президент Садир Жапаров қочқин президентни мамлакатга қайтиб келишига йўл бермаслиги учун умид қилишларини билдиришди.