Энди бир неча вилоятда ОИТС учун мустақил текширувдан ўтиш йўли соддалашди

168

Қирғизистонда ОИТСга ихтиёрий текширувдан ўтиш имконини берган лойиҳа ишламоқда. Бу ҳақда АҚШнинг халқаро ривожлантириш бўйича агентлигидан (USAID) билдирилди

Тестларни Бишкек, Ўш шаҳарларида, Чуй ва Ўш вилоятларида жойлашган «Неман» дорихонасининг 32 бўлимидан олса бўлади. Хоҳловчилар дорихонага бориб тест олишдан аввал www.epictest.live сайтида аноним сўров қолдириши керак.

Мазкур сайтда билдирув қолдириб, тестни етказиб бериш керак бўлган жойни танлаб ёки дорихонага бориб олиб кетса бўлади. Тест бепул ва анонимлиги кафолатланган.

Тестдан ўтиш учун тўпламда сўлак орқали ОИТС тести, ўқув материаллари, ОИТСни олдини олиш воситалари ва ундан кейинги хизматлар учун қайси ташкилотларга мурожаат қилиш керакли ҳақида маълумотлар бор.

ОИТСга мустақил қандай тўғри текширувдан ўтса бўлиши ҳақидаги видео намунани мазкур илова орқали кириб кўрса бўлади.

Республика «СПИД» маркази «Клооп»га, агар тест ижобий натижа кўрсатса, фуқаро оилавий шифокорлар марказларига ёки уларга мурожаат қилиб, қон топшириши кераклигини айтишди.

Лойиҳа Республика «СПИД» маркази, USAID ва «Неман» дорихоналар тармоғи билан биргаликда амалга оширилаётган лойиҳа экани қайд этилади.

Республика «СПИД» марказининг 2023-йилнинг 1-январидаги маълумотига кўра, ўлкада ОИТСнинг 12 231 кумулятив ҳолати аниқланган.