Ислом тараққиёт банки Суусамир — Талас —Тараз йўлини таъмирлаш учун 50 млн доллар кредит беради

108

Қирғизистон Суусамир — Талас — Тараз йўлини таъмирлаш мақсадида Ислом тараққиёт банкидан 50 млн доллар олади. Бу ҳақда Транспорт ва коммуникациялар вазирлигининг матбуот хизмати билдирди.

Банк бу маблағни 25 йилга насияга беради. Таъмир талаб бўлган ер 93 чақиримни ташкил қилади. Бу йўл Талас вилоятидан бошланиб, Кара-Буура, Манас ва Бакай-Ата туманларини ўз ичига олади.

Вазирликдан Суусамир— Талас — Тараз йўлини реконструкция қилишни тўртинчи фазасининг умумий нархи 105,2 млн долларни ташкил қилишини қўшимча қилишди.

«Ҳозирда насия ва грант шартномаларининг лойиҳаси Жогорку Кенешнинг тегишли қўмиталарини муҳокамасида», — деб билдирди вазирлик.

21-февралда транспорт вазирининг ўринбосари Акунали Досалиев парламентнинг транспорт қўмитасининг йиғинида вазирлик бошқа донорлардан ҳам кредит олишни режалаштираётганини айтган.

Досалиевнинг айтишича, Саудия тараққиёт фондидан 30 млн доллар, ОПЕК халқаро тараққиёт жамғармасидан — 15 млн доллар кредит олиш режалаштирилмоқда.

«Қирғизистоннинг вазирлар маҳкамаси қўшимча молиялаштириш улуши 10 млн АҚШ долларини ташкил қилади. Шунингдек, Ислом тараққиёт банки ташкилотга аъзо давлатларнинг тажриба алмашиши учун 200 минг доллар миқдорида техник ёрдам беради», — деб айтган.