Сузоқ: Ташиев мактабга компьютер олиб берганини рад қилган ходим ишдан кетди

158
Тиничбек Усенов ва Карачач Боржуева

Сузоқ туманидаги мактабга МХДҚ раиси Камчибек Ташиев янги компьютер олиб бергани ҳақидаги маълумотни рад этган туман билим бериш бўлими бошчиси ишдан кетди. Буни «Клооп»га таълим вазирлигидан тасдиқлаб, компьютерларни «ҳақиқатдан ҳам Ташиев олиб берган» деб билдиришди.

Нима бўлди?

4-февралда ижтимоий тармоқларда Сузоқ туманидаги №85 «Ынтымак» мактабининг директори Карачач Боржуеванинг видеоси тарқалган. Унда у Камчибек Ташиев оилавий жамғармасидан мактабга 10 компьютер олиб берганини билдирган. Ц махсус хизмат бошчисига миннатдорчилик билдириб, «сизни уят қилмаймиз» деган. 

«Бугун бизнинг мактабимизга янги 10 компьютер келди. Биз Камчибек Кидиршаевич сиздан илтимос қилган эдик. Сизга катта раҳмат. Замонавий шароитлар яратилди. Энди сизни уятга қолдирмай, яхши ишлаймиз деган умиддасиз. Раҳмат сизга», — деган у. 

«Т-Медиа»нинг журналистлари бу бўйича туман билим бериш бўлимининг раҳбари Тиничбек Усеновга мурожаат қилиб, воқеага аниқлик киритишган. У мазкур компьютерлар «Келажак учун таълим бериш» лойиҳаси асосида Жаҳон банкининг молиявий ёрдами билан олинганини билдирган. 

«Билиб-билмай турли сўзларни айтишар экан, аслида вақтинча фойдаланишсин деб берилган. Мен масалан, Ташиевники эканини билмайман. Ўзимиз илтимос қилганимиздан олиб бориб бердик, бу ерда Ташиев ҳақида ҳеч қандай сўз йўқ», — деган Усенов.

Таълим вазирлигининг жавоби 

17-февралда Тиничбек Усенов ишдан кетгани маълум бўлди. Таълим вазирлигининг матбуот котиби Нуржигит Мирзабеков «Клооп»га Усенов ўз истаги билан ариза ёзганини, бироқ бунинг сабаби номаълум эканини айтди. 

«У ўз истаги билан ишдан кетди. Мазкур масалага алоқаси борми йўқми билмаймиз. Буни аниқлашни имкони бўлмади. Камчибек Кидиршаевични компьютер бергани рост», — деб билдирди у.

Мирзабеков нима учун Усенов «компьютерлар лойиҳа томонидан олинди» дегани ҳақидаги саволимизга жавоб бермади.