Ўшда болалар уйида калтаклангани айтилган 5 ёшли қизнинг воқеаси бўйича текширув бошланди

116

Ўш шаҳар прокуратураси «Лотос» болалар уйида калтаклангани айтилган 5 ёшдаги қизнинг воқеасини текшира бошлади. Бу ҳақда 20-февралда «Клооп»га Бош прокуратурадан билдиришди. 

Назорат органидан текширувнинг натижасига кўра тегишли одамларга ҳуқуқий баҳо берилади деб ваъда қилишди. 

Қийноқларнинг олдини олиш марказининг Ўш вилояти бўйича вакили Улугбек Абдулазимов эса 24.kg нашрига боланинг калтаклангани ҳақидаги маълумотдан кейин махсус комиссия тузганини билдирди.

«Психолог бола билан гаплашди. Болалар уйи тарбияланувчисининг аҳволи қаноатланарли. [...] Текширув вақтида қизнинг танасида кўк доғлар қайд этилмаган. Ижтимоий тармоқларда тарқаган скриншотлар бундан икки-уч ой аввал тасвирга олинган», — деб билдирди Абдулазимов.

Аввалроқ Қийноқларнинг олдини олиш бўйича миллий марказнинг ҳудудий бўлимига «Лотос» болалар уйининг ходими 5 ёшдаги тарбияланувчисига қўпол муомала қилгани ҳақида маълумот келиб тушган

Ўш шаҳар прокуратурасининг вакили қатнашган комиссия гуруҳи воқеа жойига бориб, муассасанинг етакчиси Рахат Амановадан қизнинг танасидаги кўк доғлар ва гематомалар нима сабабдан пайдо бўлганини сўраган. 

Аманова қизнинг танасидаги доғлар «уришаётган болаларни тинчлантириш мақсадида ушлаганда маникюкр қилган тирноғи сабаб пайдо бўлганини» айтган. Юзидаги доғлар бўйича эса комиссиянинг саволлларига аниқ жавоб бера олмаган.