ЭлТР «ПолитКлиника»ни судга бериб, маънавий зиён қатори 10 млн сом талаб қилмоқда

118

Давлатга қарашли ЭлТР телеканали «ПолитКлиника» нашрини судга берди. Бу ҳақда даъво аризасининг нусхасига таяниб нашрнинг ўзи билдирди.

Унда нашрни судга беришга «ПолитКлиника»нинг видео материала сабаб бўлгани таъкидланади. ЭлТРнинг фикрича, материалда ҳақиқатга тўғри келмаган маълумотлар берилган. «ПолитКлиника»нинг журналистлари ЭлТРнинг Садир Жапаровнинг президентлиги даврида энергетика тармоғига кредит олинмаган деган сюжетини таҳлил қилиб, маълумот тўғри эмаслигини аниқлашган. 

ЭлТР эса «ПолитКлиника» ўз материали билан «компаниянинг ва уни ходимларининг обрўсига путур етказган» деб ҳисоблайди. Давлат телеканали «ПолитКлиника»дан видеоматериални ўчириб, раддия беришни талаб қилмоқда. 

ЭлТР суддан маънавий зарар қатори «ПолитКлиника»дан умумий 10 млн сом, таҳририятнинг ўзидан 7 млн сом ва видеоматериалнинг олиб борувчиси, журналист Тинистан Асипбекдан 3 млн сом ундириб беришни сўрамоқда. 

«ПолитКлиника» vs ЭлТР: Нима бўлган эди?

4-февралда «ПолитКлиника» нашри ЭлТРнинг «Садир Жапаров энергетикага қарз олмаган» деб айтилган сюжетидаги маълумотни инкор қилган. 

 8-февралда эса ЭлТР махсус репортаж чиқариб, «ПолитКлиника»ни ҳамда унинг бошчиси Дилбар Алимовани ёлғон маълумот тарқатган деб айблаган.  Бундан ташқари, давлат телеканали нашрни судга беришини айтиб, видеоматериални ўчиришни талаб қилган. 

ЭлТРнинг мазкур сюжетини президентлик администрациясининг ахборот сиёсат хизматининг етакчиси Дайирбек Орунбеков Фейсбук саҳифасида бўлишиб, «ПолитКлиника» медиасини «аниқ бўлмаган ёлғон маълумот тарқатди» деб айблаган. Орунбеков президент администрацияси «ПолитКлиника»нинг материалини «ахборот манипуляцияси, ҳақиқатга тўғрии келмаган ёлғон, ўз ишига масъулиятсизлик билан муомала қилиш ҳамда мақсадли қоралаш» деб ҳисоблайди деб  деб қўшимча қилган.

Бу айбловларга «ПолитКлиника» видеоматериалдаги маълумотлар очиқ манбалардан олинган ва ўз ҳақиқатини судда исботлашга тайёр эканини билдирган.