Садир Жапаров Бакиевни ҳозирча Қирғизистонга олиб келмайди — сиёсатшунос Дубнов

172

Марказий Осиё бўйича сиёсий таҳлилчи Аркадий Дубновнинг айтишича, ҳокимиятдан ағдарилган президент Қурманбек Бакиевни олиб келиш ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда у ўз манбаларига таяниб, Фейсбукдаги саҳифасида ёзди

«Дубайдаги учрашувни ташкил этишга яқин бўлган манбалардан олинган маълумотларга кўра, унинг (Бакиевнинг) қайтиши, тегишли қонуний, суд жараёнларисиз ҳар қандай амнистия ёки ҳатто кечирим ҳақида ҳам гап бўлиши мумкин эмас. Бу ҳақда Бакиевга президент (Садир) Жапаров ҳам айтган», — деб ёзади Дубнов.

Эксперт Қирғизистоннинг собиқ ва қочқин президентларининг Дубайдаги учрашувининг ўзига ҳам тўхталди. Бу учраувга тахтдан қулатилган икки президент Аскар Акаев билан Курманбек Бакиев, собиқ президентлар Роза Отунбаева ва Сооронбай Жээнбеков ҳамда 14-февралда қамоқдан бўшатилган собиқ президент Алмазбек Атамбаев иштирок этган.

Дубновнинг айтишича, бу учрашув «республиканинг жамоатчилигини қаттиқ хаяжонга солган». Айни вақтда Дубнов қирғизистонликлар Бакиевнинг ўлкага қайтиб келиш имконияти қўлловга олинмаслигини айтиб учрашувга норози бўлишганини қўшимча қилди. 

«Қирғизистонда 2010 йил апрелида тўкилган қонни кечира олмайдилар. Шу ўринда айтаманки, у билан менинг ҳам шахсий ҳисобим бор, унинг укаси Жаниш Бакиев ҳақиқий қотил, унинг қўлида 2009 йил 13 мартда бўғилиб ўлдирилган ва ёқиб юборилган дўстим, таниқли сиёсатчи Медет Садирқуловнинг қони бор. Мен унинг ўлдирилиши бўйича ишда гувоҳ бўлганман», — деб ёзган Дубнов.

Мутахассис ўз манбаларига таяниб, сиёсатчиларнинг учрашуви «тўрт соатдан кўпроқ давом этгани ва ҳақиқатда ҳиссиётли бўлганини» ёзган.

«Маълум бўлишича, Жапаров Дубайдан бир неча ҳафта олдин тўртинчи ва бешинчи президентлар Атамбаев ва Жээнбеков ўртасида маълум даражада муросага эришган. Айнан шу олтиликнинг учрашувига имкон яратган. Жапаровнинг ўзи эса, бизнинг манбаларимизга кўра, келишувга эришишга чин дилдан ёндашганини кўрсатишга уринар экан, у президент бўлганида бир қанча яқин қариндошларини қамоққа ташлаган Атамбаевдан ғазабланмаганини айтган», — дейди сиёсатшунос.

Жапаров, Дубновнинг айтишича, учрашувга ўзининг сафдоши — МХДҚнинг бошчиси Қамчибек Ташиев билан борган. Бу, иккиси Қирғизистондаги, жумладан қўшнилар билан тил топишиб ташқи сиёсатдаги вазиятни назорат қилишаётганини кўрсатиши керак эди деб ҳисоблайди Дубнов.