Чотқол туманида қалин ёққан қор сабаб фавқулодда ҳолат режими киргизилди

147

Жалолобод вилоятининг Чотқол туманида қалин ёққан қор сабаб хавфсизликнинг олдини олиш мақсадида фавқулодда ҳолат режими киргизилди. Бу ҳақда 19-февралда туман администрациясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, 15-февралдан бошлаб тинимсиз ёққан қордан бир неча ерларда қор кўчки тушгани сабабли фавқулодда ҳолат режими эълон қилинган. 

«Кўчкининг кўлами катта бўлганидан йўлни тозалаш ишлари тугагунга қадар тумандаги озиқ-овқатнинг камайишига ҳамда Канишқия, Чотқол, Терексой қишлоқ ҳудудларида тоғлардан тушган қор кўчки айрим уйларни ҳамда молхоналарни босиб, хавф туғдирмоқда», — деб айтилади билдирувда.

Аввалроқ жорий йили 8-февралда, Ўш вилоятининг Чонг-Олай туманида ёққан ёғиннинг оқибатида 10 уй ва 15 молхонани сув қоплаган. 

17-февралда эса Талас вилоятининг Бақай-Ота туманидаги Боо-Терек қишлоғида куннинг исиши сабабли ариқлардан сув тошиб, 17 турур жойнинг ҳовлисини қоплаган. Шу билан бирга, Интимоқ қишлоғида 3 уй зарар кўрган. 

Ҳозирда Боо-Терек қишлоғига фавқулодда ҳолат режими киргизилиб, тозалаш ишлари олиб борилмоқда. 

Аввалроқ Жалолобод вилоятининг Чотқол туманидаги «Фулл Голд Майнинг» олтин қазувчи ишхонасининг Иштамберди участкасида қор кўчки юриб, тўрт киши унинг остида қолган. Кейинчалик бари қутқарилиб, тиббий ёрдам кўрсатилгани хабар қилинган.