Бишкекда ўлдирилган аёл ва икки фарзанди туғилган қишлоғида дафн қилинди

145

Бишкекда ўлдирилган она ва унинг икки фарзанди Боткен вилоятининг Лайлак туманидаги Чимген қишлоғида  дафн қилинди. Бу ҳақда 19-февралда Turmush нашри билдирди.

Маълумотга кўра, бу қотиллик қурбони бўлганларнинг туғилган қишлоғи. Бундан ташқари, маълум қилинишича, аёлнинг отаси ва акалари ҳуқуқ-тартибот идораларида ишлаган.

Жиноят 17 февраль куни Бишкекда содир бўлган.. Милиция маълумотларига кўра, жиноят жойида хонадон эгаси, унинг икки вояга етмаган фарзандининг зўравонлик белгилари билан  ўлдирилган жасадлари топилган. Мазкур ҳолат юзасидан «Қотиллик» моддаси билан жиноят иши қўзғатилган.

Уч кишининг ўлимида гумонланувчи шахс 18 февраль куни икки ойга ҳибсга олинган. Маълум бўлишича, у 15 йил Давлат хавфсизлик хизматида ишлаган, Боткен туманидан Жогорку Кенеш депутатлигига номзод бўлган. Қолаверса, қўл жанги бўйича спорт устаси, жисмоний тарбия ва спорт аълочиси бўлган.