Дайирбек Орунбеков: Агар сизга Жапаров ёки Ташиев номидан таҳдид қилинса, ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилинг

117

Президент матбуот хизматининг раҳбари Дайирбек Орунбеков давлат раҳбари Садир Жапаров ва Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг раҳбари Қамчибек Ташиев номидан таҳдидлар бўлса, фуқаролар ҳуқуқ-тартибот идораларига мурожаат қилишлари кераклигини айтди. Бу ҳақда Орунбеков Фейсбукдаги саҳифасида ёзди.

«Президент Садир Жапаров қонун ҳамма учун бир хил бўлишини аниқ таъкидлаб келади ва бу бугунги кунгача бекаму кўст амалга оширилмоқда. Қонун давлат раҳбари ва унинг яқинлари номидан шахсий манфаатларни кўзлаш мақсадида фойдаланишга йўл қўймайди, акс ҳолда қаттиқ чоралар кўрилишини огоҳлантирамиз», — деб ёзади Орунбеков.

Президент матбуот хизматининг раҳбари Жалолободда прокуратуранинг собиқ ходими ҳибсга олинганидан кейин шундай баёнот берган. Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси маълумотларига кўра, у ўзини гўёки президент, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси ва бош прокурор билан алоқадордек қилиб кўрсатиб, давлат хизматчиларидан пул ундирган.

Тергов жараёнида маълум бўлишича, гумонланувчи давлат хизматчиларидан 3 минг ва 10 минг АҚШ долларини ундириб, қимматбаҳо телефонлар сотиб олиш мақсадида одамларни 150 минг сомга кредит олишга мажбурлаган ва кейинчалик ўзлаштириб олган.