Қирғизистонлик сузувчи Денис Петрашов АҚШда ўтказилган турнирда биринчи ўринни эгаллади

147

Қирғизистонлик сузувчи Денис Петрашов АҚШдаги Атланта турнирида 200 метрга брасс усулида сузиш бўйича биринчи ўринни эгаллаб, янги рекорд ўрнатди. Бу ҳақда 19-январда Қирғизистоннинг сузиш федерациясидан билдиришди.

Маълумотга кўра, Петрашов 200 метрга брасс усулида 1:50:51 га сузиб, турнир рекордини ўрнатган.

«Табриклаймиз! Бу Денисни нафақат Америка қитъаси, балки бутун сайёрамизнинг элита сузувчиларидан бирига айлантирадиган ажойиб ютуқдир!» - деди федерация.

Аввалроқ, Петрашов ўша турнирнинг бошқа тоифасида иккинчи ўринни эгаллаган эди. 

Федерациянинг хабар беришича, ACC League турнири АҚШнинг шарқий соҳилидаги энг кучли коллеж жамоаларини бирлаштиради ва Шимолий Америкадаги энг кучли учта мусобақадан бири ҳисобланади. Петрашовга ўз терма жамоаси таркибида ушбу турнирда иштирок этишни Луисвил университети жамоаси таклиф қилган.

Денис Петрашов сузиш бўйича 2019 ва 2017 йиллардаги Осиё чемпиони. 2020 йил январь ойида Женевада сузиш бўйича CIG Challenge турнирида кумуш медални қўлга киритган.

У Токио Олимпиадаси лицензиясини қўлга киритган биринчи қирғизистонлик спортчи бўлди. Аммо ўйинларда у ярим финалга чиқа олмади. Бунгача у 2016 йилги Рио-де-Жанейро Олимпиадасида ҳам иштирок этган.

2022 йил февраль ойида спортчи Атлантада бўлиб ўтган АҚШнинг Атлантика қирғоқлари конференцияси (АCC) турнирида 200 ярдга сузиш бўйича иккинчи ўринни эгаллади. Кейин Петрашов Америка Қўшма Штатларидаги энг кучли университет жамоаларининг таниқли рақиблари билан рақобатлашди ва 1:51.89 вақтни кўрсатди.

2022 йил июль ойида Петрашов 2022 йилда Исроилда бўлиб ўтган Маккабия мусобақаларида брасс усулида иккинчи олтин медалини қўлга киритган.

Қолаверса, Туркияда ўтказилган Ислом бирдамлик ўйинларида олтин медални қўлга киритган.