Бир кадр билан: Қирғиз қутқарувчилари Туркияда ишини якунлади

153

Туркиядаги зилзиладан кейин икки ҳафтага яқин одамларни қутқарган қирғиз қутқарувчилари ўз ишини якунлаб, Қирғизистонга қайтмоқда. Бу ҳақда ФҲВнинг матбуот хизмати билдирди.

Сурат: Қирғизистоннинг ФҲВи

Вазирликнинг маълумотига кўра, қутқарувчилар ватанига 21-февралда келиб қолади. 

«Зилзила рўй берган ҳудудда 24 соат ишлаб, турк халқининг дардига ҳамдард бўлишиб, уларга ёрдам берган қутқарувчиларимизни кутиб олиш тадбири уюштирилади», — деб билдиришди ФҲВдан.

Қутқарувчилар икки ҳафта оралиғида вайроналар остидан омон қолган 8 кишини, шунингдек 100дан ортиқ оламнинг жасадини олиб чиқишган. 

6-февралда Туркиянинг Сурия билан чегарасида кучи 7 баллдан ортган қаттиқ икки зилзила бўлган. Зилзила Туркиянинг жануби-шарқида, Сурия билан чегарадош ҳудудидаги Газиантеп шаҳридан 26 километр масофадаги ерда бўлган. 

Табиий офат оқибатида вафот этганларнинг сони икки мамлакатда 46 минг нафардан ортиб, юзлаган одам жабрланди.