Суриянинг хавфли ҳудудларидан қирғизистонлик 41 бола, 18 аёл олиб келинди

144

16-февралда Суриядаги хавфли ҳудудлардан Қирғизистонга махсус самолёт билан 18 аёл ва 41 бола олиб келинди. Бу ҳақда Меҳнат, ижтимоий таъминот ҳамда миграция вазирлигидан билдиришди.

Ҳаёти ва соғлиғи хавфли аҳволда қолган болалар билан аёллар мамлакатга «Айкўл» гуманитар миссиясининг доирасида олиб келинди. Унга қирғиз ҳукумати, Қирғизистоннинг Қувайтдаги элчилиги, ЮНИСЕФ ҳамда Қизил хоч халқаро ташкилоти ёрдам кўрсатди. 

Уларни Миллий хавйсизлик давлат қўмитасининг ҳамда Ички ишлар вазирлигининг ходимлари бирга олиб келди. 

«Болалар реабилитация марказига жойлаштирилиб, уларнинг тинг ва хавфсиз ҳудудда яшашга кўникиши учун тегишли хизматлар кўрсатилади. Тегишли хизматлан болаларни реабилитациялаш ҳамда реинтеграциялаш бўйича ишларни олиб боради», — деб таъкидлашди вазирликдан. 

Қирғиз ҳукумати 2021-йилнинг март ойида «Мээрим» гуманитар  миссиясининг доирасида биринчи марта Ироқдан Қирғизистонга 79 болани олиб келган.

2021-йилдаги расмий маълумотга кўра, 2013-йилдан бери Сурияга тахминан 800 қирғизистонлик чиқиб кетган. Уларнинг бир қисми вафот этган деб ҳисобланади, аёллар ва боллар эса тирик қолган. Улар Сурия ва Ироқдаги қочқинлар лагерига бўлиштирилган, аммо аниқ сони номаълум. 

Қирғизистонликларни Суриядаги уруш ҳудудига жалб қилишнинг юқори чўққиси 2014-2015-йилларга тўғри келади. Бу вақтда ёлланганларнинг тахминан 70 фоизи мамлакатнинг жанубидан кетган. Сурияга кўчиб кетиш ташаббусини эркаклар кўтаришади, улар «муқаддас урушга» деб ўзлари билан хотинларини ва болаларини ҳам олиб кетишади. 

Қирғизистон 2021-йилнинг март ойида ўз фуқароларини уруш бораётган ҳудудлардан эвакуация қилишни ваъда қилган. Уларни Қирғизистонга олиб келиш ҳақида ҳам гап бўлган. Аммо коронавирус пандемияси сабаб иш тўхтаб қолган.