Ақилбек Жапаров: Қурилиш компанияларига “котлован” қазиш босқичида пул тўплаш тақиқланади

161

Қирғизистон ҳукумати қурилиш компанияларининг пойдевор чуқурини қазишга тайёргарлик кўриш босқичидан фуқаролардан пул йиғишни тақиқламоқчи. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг раҳбари Ақилбек Жапаров парламентнинг 16- февралдаги йиғилишида маълум қилди.

Жапаров ҳукумат улуш эгаларини алдашни тўхтатиш учун барча чораларни кўришини айтди.

«Энди биринчи чоракда биз буни охирига етказамиз. Қурилиш ташкилотлари ўз маблағлари ёки кредит ресурслари ҳисобига уй қуришлари керак бўлади. Ўртада банк шаклида кафил бўлиши керак. Одамлар шу банкка омонатга пул қўйиши керак, бу банк эса мазкур қурилиш компаниясини минимал фоиз ставкасида молиялаши керак. Бу ерда икки қайиққа оёқ қўйган ғарқ бўлади дегандек бўляпти: айрим қурилиш компаниялари, балки 30%и, бир уйни қуриб тугатишнинг ўрнига икки-уч пойдевор чуқури (котлован) қазиб, пул тўплай бошлашади. Бу механизмларга ҳукумат даражасида тақиқ қўйилади», — деди вазирлар маҳкамасининг бошчиси. 

Аввалроқ президент Садир Жапаров Қирғизистонда энди бетартиб қурилишлар бўлмайди, янги қурилишларнинг сифати эса давлат назоратига олинганини билдирган.