Байсалов: Жапаров иқтидорга келиши билан Қирғизистон муваффақиятсиз давлат репутациясидан қутила бошлади

120

Вазирлар Маҳкамаси раҳбарининг ўринбосари Эдил Байсалов «Садир Жапаров бошқара бошлагандан бери Қирғизистон муваффақиятсиз давлат репутациясидан қутула бошлаган». Бу ҳақда у «Emerging Europe» нашрига берган интервьюсида айтди.

«Садир Жапаров иқтидорга келгандан бери Қирғизистон муваффақиятсиз давлат репутациясидан узоқлаша бошлади. Мамлакатнинг ҳозирги раҳбарияти бошқарувда ишларни тартибга солиб, саъй-ҳаракатларни бирлаштирмоқда. Ўтган икки йил давомида биз кўп нарсага эришдик, ҳали олдинда кўп нарсалар бор», — деди Байсалов.

Қирғиз-Ўзбекистон чегараси ҳақида

27-январда Бишкекда президент Садир Жапаров ва Ўзбекистоннинг раҳбари Шавкат Мирзиёев чегарани демаркациялаш бўйича келишувга қўл қўйиш учун учрашган, Кампиробод сув омбори Ўзбекистонга ўтиши бўйича чегарани белгилаш тўғрисидаги битимни имзолаган. Октябрь ойида бир қатор сиёсатчилар ва фаоллар сув омборининг қўшни давлатга ўтишига қарши чиқиб, шундан сўнг улар қўлга олиниб, тергов изоляторига жойлаштирилган.

«Жамоат тартибини таъминлаётганимиз учун кечирим сўраймиз. Демократия мана шундай: чегаралар оммавий митингларда муҳокама қилинмайди ва келишилмайди. Бу ўзаро муросага келиш масаласи. Бу компромисс. Бу доимо жуда синчковлик билан [қаралидаган масала], бироқ энг асосийси биз уни қилишимиз керак экани муҳим. Биз шундай қилишимиз керак эди! Қаршилар бир четдан чиқаверади, биро миллий манфаатлар маҳаллий манфаатлардан юқори туради», — деб билдирди Байсалов.

 Сўз эркинлиги ҳақида

10-февралда Садир Жапаров «Озод Европа/Озодлик» радиосининг президенти Жейми Флай билан учрашган. Бу учрашув ҳам, Байсаловнинг айтишича, диолог давом этаётганини кўрсатиб турибди. 

«Биз сўз эркинлиги билан фуқаролик жамиятининг иштирокини қадрлаймиз, биз инсон ҳақлари тўлиқ турда сақланишини таъминлашга интиламиз», — деди Байсалов.

У ҳукуматнинг манзилига айтилган халқаро танқидларни ҳам инкор қилиб,  «Қирғизистондаги сўз эркинлигининг чеки ҳақида бўлаётган ҳозирги мунозалар Британ жамиятидаги ёки АҚШдаги ижтимоий тармоқларда тарқаган ёлғон янгиликлар ҳақида дискуссиялардан ҳеч фарқи йўқ. Агар демократиянинг шу асрлар бўйи келаётган институтларига жавобгарлиги йўқ репортажлар билан ёлғон янлигиликлар қандайдир бир хавф туғдираётган бўлса, у ҳолда бизнинг улардан ҳеч фарқимиз йўқ» деб билдирди.

Шу билан бирга вазирлар маҳкамаси етакчисининг ўринбосари ҳукумат «асосли қарорларни қабул қилиш билан катта муваффақиятларга ишончли қадам ташламоқда» деб айтди.

«Биз катта муваффақиятга эришдик деганим йўқ, аммо биз унга асосли қарорларни қабул қилиб, ишончлик қадам қўйиб бормоқдамиз. Биз муваффақият йўли вақт талаб қилишини тушунамиз. Бизга бизнинг компаниялар листингга қўшилиши учун камида бир йил керак бўлади. Аммо биз халқаро инвесторлар билан сўзлашувларни ҳамда дунё иқтисодига интеграциямизни давом эттирмоқдамиз», — деб билдирди амалдор.