300 минг доллар товламачилик иши. Собиқ депутат Чойбеков уй қамоғига чиқарилди

143

Бишкекнинг Биринчи май туман суди парламентнинг собиқ депутати Руслан Чойбековни уй қамоғига чиқарди. Бу ҳақда  «Клооп»га суд матбуот хизмати хабар берди.

Суд бу қарорни 2022 йилнинг 17 декабрида қабул қилган. Суд қарорига кўра, Ж.Чойбековга нисбатан эҳтиёт чораси ўзгартирилиб, жабрланувчига етказилган барча зарар 300 минг доллар ундирилди.

Чойбеков депутатлик мандати учун фирибгарлик йўли билан  300 000 АҚШ долларини олганлик ва «бу орқали аризачига жуда катта миқдорда зарар етказганликда» айбланган.

Шундан сўнг Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси унинг «Катта ҳажмда фирибгарлик қилиш» моддаси бўйича жиноят содир этганликда гумон қилинаётгани ҳақида хабар берган.

Суднинг қўшимча қилишича, ҳали суд жараёни якунланмаган, гувоҳларни сўроқ қилиш давом этмоқда.