Бишкек: Аёлни ва икки болани ўлдиришда гумонланиб 37 ёшдаги шахс қўлга олинди

162

Бишкек шаҳрида бир оиланинг уч аъзосини ўлдиришда гумонланган шахс қўлга олинди. Бу ҳақда «Клооп»га ИИВнинг матбуот хизматидан билдиришди. 

17 февралга ўтар кечаси Бишкекнинг 5-кичик туманида уч киши ўлдирилган. Милиция маълумотларига кўра, жиноят жойида хонадон эгаси, унинг икки вояга етмаган фарзандининг зўравонлик белгилари билан  ўлдирилган жасадлари топилган. 

Милиция гумонланувчини қўлга олган. Аниқланишича, у Боткен вилоятида яшовчи, 1986 йилда туғилган Ч.А. исмли фуқаро бўлган.

Ушбу факт юзасидан тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Kaktus.media хабарига кўра, гумонланувчи Баткен округи бўйича Жогорку Кенешга номзодини қўйган, шунингдек Миллий хавфсизлик давлат қўмитасининг 9-хизматида ҳам ишлаган. Жиноят сабаблари ҳозирча номаълум.

Нашрнинг 16 февраль куни хабар беришича, соат 21:00 да милицияга пойтахтнинг 5-кичик туманида уч киши – 1972 йилда туғилган аёл, 2005 йилда туғилган қиз ва ёш боланинг жасади топилгани ҳақида хабар келиб тушган.

Бундан ташқари, AKIpress хабарига кўра, қўлга олинган шахс халқаро мусобақаларда қатнашган спортчи ҳам бўлган.